Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга бошчи бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг. Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатимга ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатига эргашингиз
Ирбоз ибн Сория разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга маъруза қилдилар. Бундан қалблар қўрқувга тушди, кўзлар ёшга тўлди. Шунда биз: «Ё Расулуллоҳ! Бу бамисоли видолашаётган кишининг маърузасидек бўлди. Энди насиҳат қилинг!» де…

