Аллоҳ таоло яхшиликларни ҳам, ёмонликларни ҳам ёзди, сўнгра уни баён қилиб берди
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам Раббилари Аллоҳ таборака ва таолодан ривоят қилиб дедилар: «Аллоҳ таоло яхшиликларни ҳам, ёмонликларни ҳам ёзди, сўнгра уни баён қилиб берди: ким бир яхшиликни кўнглига
тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ таоло Ўз ҳузурида уни комил яхшилик сифатида ёзиб қўяди. Агар бир яхшиликни кўнглига тугиб, уни амалга ҳам оширса, Аллоҳ таоло уни ўз ҳузурида ўн ҳасанотдан етти юз баробаргача – беҳад зиёдалар билан ёзиб қўяди. Агар банда бир ёмонликни кўнглига тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида уни
комил яхшилик сифатида ёзиб қўяди. Агар бир ёмонликни кўнглига тугиб, уни амалга оширса, Аллоҳ таоло уни битта ёмонлик сифатида ёзиб қўяди».
Explanation
Ким яхшилик қилишга азму қарор қилса, у яхши ишни қилмаса ҳам, унга битта ҳасанот ёзилади. Агар (аввал) қасд қилиб, кейин (шу яхшиликни) бажарадиган бўлса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида ўнтадан етти юзтагача ва ундан-да кўп савоб ёзади. Савоблар зиёда бўлиши инсоннинг қалбидаги ихлосга ва у яхшилиги қанча одамга манфаати тегишига қараб бўлади.
Кимда ким гуноҳ иш қилишга азму қарор қилса, сўнгра Аллоҳ учун тарк қилса битта ҳасанот ёзилади. Энди, агар бошқа ишлар билан машғул бўлиб ташлаб қўйса, ҳеч нарса ёзилмайди. Ким ожизлигидан қила олмаса, унга нийяти ёзилади. Агар ёмон ишни қилса, битта гуноҳ ёзилади.
Benefits
Амал қилаётганда ниятнинг аҳамияти ва таъсири.
Ким бир яхши ишни қилишни мақсад қилса-ю, лекин қила олмаса, Аллоҳ унга битта ҳасанот ёзади. Бу эса Аллоҳнинг лутфи ва эҳсонига далолат қилади.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

