Эй Одамлар! Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсанигина қабул қилади. Албатта, Аллоҳ пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам амр этди
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эй Одамлар! Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсанигина қабул
қилади. Албатта, Аллоҳ пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга
ҳам амр этди: «Эй Пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва солиҳ
амал қилинглар! Мен нима қилаётганганингизни билувчиман». Яна айтганки: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар». Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узоқ сафарга чиққан, сочлари тароқ тегмаганидан тўзиб кетган, чанг-тўзон сочининг рангини ўзгартириб юборган бир киши ҳақида гапирдилар: «Ҳалиги одам қўлларини кўкка чўзиб: "Раббим! Раббим!" деб дуо
қилмоқда. Бироқ унинг егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва
ўзи ҳаром билан озиқланган. Қандай қилиб унинг дуоси ижобат
бўлсин?!».
Explanation
амал қилинглар. Мен нима қилаётганганингизни билувчиман». Яна айтганки: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб
берган покиза нарсалардан енглар».
Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг амалини бузадиган ва унинг қабул қилинишига тўсқинлик қиладиган ҳаром таомдан қайтардилар. Чунки инсон қанчалик қабул бўлиши учун турли (зоҳирий)сабабларни қилмасин, агар ҳаром билан озиқланган бўлса, амаллари қабул қилинмайди. Шулардан:
Биринчи: ҳаж, жиҳод, қариндош-уруғни зиёрат қилиш ва бошқа ибодатларни бажариш учун узоқ сафар қилиш.
Иккинчи: сайёҳнинг сочи таралмаган, ранг-рўйи ўзгарган, кийими чанга ботган ҳолда муҳтож бўлиб юриши.
Учинчи: қўлларини осмонга кўтариб дуо қилиши.
Тўртинчи: Аллоҳнинг исмлари билан тавассул қилиб, илтижо ва такрор билан «Ё Раббим, Ё Раббим!» деб дуо қилиши.
Лекин шунча сабабларга қарамай, унинг дуоси қабул қилинмайди. Чунки унинг егани ҳам, ичгани ҳам, кийгани ҳам ҳаром бўлган, бутун вужуди ҳаром билан ўсган. Шу ҳолда қандай қилиб унинг дуоси қабул қилинсин?!
Benefits
Аллоҳ таолога ихлос ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш буюрилган.
Амалга рағбатлантирувчи воситаларни ишлатиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, Аллоҳ мўминларни ҳам пайғамбарларга буюрган нарсаларга буюрди», дедилар. Агар мўмин бу пайғамбарларга буюрилган амаллардан эканини билса, шу ишни бажаришга шижоатланади ва ўзида куч топади.
Дуо қабул бўлишига тўсқинлик қиладиган нарсалардан бири — ҳаром луқмадир.
Дуо ижобат бўлишининг бешта сабаби бор: 1. Узоқ сафар – чунки у инсонда ҳокисорликни пайдо қилади. Бу эса дуо ижобат бўлишининг энг улуғ сабабларидандир. 2. Зарурият ҳолати. 3. Қўлларни осмонга кўтариш. 4. Аллоҳга илтижо қилиб, «Раббим!» деган сўзни қайта-қайта такрорлаш, бу энг улуғ сабаблардан. 5. Ҳалол ва пок луқма.
Ҳалол ва пок луқма солиҳ амалларга ёрдамчи омиллардан ҳисобланади.
Қозий раҳимаҳуллоҳ айтган: «Тоййиб» (пок, яхши) сўзи «хабис» (ифлос, ёмон)нинг зиддидир. – У Аллоҳга нисбат берилса, демак: У нуқсонлардан пок, айблардан муназзаҳ дегани. – Агар одамга нисбатан айтилса: у ёмон хулқ ва қабиҳ амаллардан узоқ, аксинча, уларнинг муқобили – гўзал хулқ ва яхши амаллар билан безанган деганидир. – Агар мол-дунё ҳақида айтилса, демак у ҳалол ва мол-дунёнинг энг яхшисидандир.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

