HadeethEnc · 1.20.0
Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг молию қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг моли ва қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар.
02
Explanation
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам баён қилдиларки, агар одамларга далил-исботсиз, фақат даъволари асосидагина (ҳақ) берилса, у ҳолда баъзилар бошқаларнинг мол-мулклари ва жонларини даъво қилиб чиқар эдилар. Шунинг учун, даъво қилган киши талаб қилаётган нарсасига далил ва гувоҳ келтириши лозим. Агар унинг ҳеч қандай далили бўлмаса, даъво етказилган шахсга мурожаат қилинади. У даъвони инкор этса, қасам ичиши шарт бўлади ва шу орқали жавобгарликдан халос бўлади.
03
Benefits
Ибн Дакийқ ал-Ийд раҳимаҳуллоҳ дедилар: Бу ҳадис — аҳкомлар асосларидан бири бўлиб, ихтилоф ва низо вақтида энг улуғ манбадир.
Шариат одамларнинг мол-мулки ва жонларини суиистеъмол қилиниши ва ўйинчоққа айлантирилишидан муҳофаза қилиш учун нозил қилинган.
Қози ўз билгани билан ҳукм чиқармайди, балки, далил ва гувоҳларга таянади.
Ҳар қандай далил-исботдан холи даъво рад этилади. Бу ҳуқуқ ва муомалалар масалаларида бўладими ёки иймон ва илм масалаларида бўладими — фарқи йўқ.

Attribution
[Байҳақий ва бошқалар ривояти шундай, баъзи қисмлари «Саҳиҳайн»да ривоят қилинган]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares