Шунда: «Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абдуллоҳ ибн Буср разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир киши келиб: «Ё Расулуллоҳ! Ислом аҳкомлари кўпайиб кетди. Барча нарсаларни ўзига жамлаган боб ҳақида менга хабар беринг», – деди. Шунда: «Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин», – дедилар. Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳга шундай деб видолашган эдим: «Қайси амал яхшироқ ва Аллоҳга яқинроқ бўлади», – дедим. «Аллоҳнинг зикри ила тилинг намланган ҳолда жон беришинг», – дедилар.
Explanation
У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳар вақт ва ҳар ҳолатда – тасбеҳ, таҳмид, истиғфор, дуо ва шу кабилар билан – Аллоҳ таолонинг зикрида доимий бўлиб, тили доимо шу нарсалар билан нам ва ҳаракатда туришига йўллаб қўйдилар.
Benefits
Савоб олишни осон қилиб қўйиш Аллоҳнинг фазли улуғлигига далолат қилади.
Бандаларнинг насибалари яхшилик эшикларида ҳар хил.
Тасбиҳ, ҳамд, тахлил, такбир ва шу каби бошқа тил билан бўлган зикрлар қалб билан амалга оширилса кўп тоатлар ўрнини босади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам савол берувчига муносиб равишда жавоб берар эдилар.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

