Яхшилик – чиройли хулқдир. Гуноҳ – кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Наввос ибн Самъон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Яхшилик – чиройли хулқдир. Гуноҳ –
кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир», – дедилар. Вобиса ибн Маъбад разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам ҳузурларига келдим:
«Сен яхшилик ҳақида сўрагани келдингми?», – дедилар.
«Ҳа!» – деб жавоб бердим.
«Қалбингга қулоқ сол! Нафсинг ва қалбинг хотиржам бўлган нарса – эзгуликдир. Одамлар фатво бераверсалар ҳам ичингни ғаш қилиб, кўнглингга ўрнашмаган
нарса – гуноҳдир», – дедилар.
Explanation
Benefits
Ҳақ билан ботил масаласи мўмин учун қоронғу бўлиб қолмайди. Аксинча, у қалбидаги нур орқали ҳақни таниб олади, ботилдан эса нафратланиб унга қарши чиқади.
Гуноҳнинг аломатларидан бири — қалбнинг безовта ва оромсиз бўлиши ҳамда одамлар уни кўриб қолишини ёқтирмасликдир.
Синдий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Бу ҳадис одамлар ҳақ ёки ботиллигини билмайдиган шубҳали ишлар ҳақида. Аммо агар шариат буюрган иш бўлса, унинг яхши экани айтилмаса ҳам у яхшиликдир. Бир нарсадан қайтарган бўлса, демак, у ёмон ва гуноҳ ишдир. Бундай ҳолларда қалбга қулоқ солиш ва ҳотиржамлигига назар солишга ҳожат йўқ.
Ҳадисдаги мурожаат соф фитрат соҳибларига қаратилган. Фитрати тескари бўлиб кетган, яъни, маъруфни маъруф деб билмайдиган, мункарни мункар деб танимайдиган, балки, фақат ҳавои-нафсини эътироф этадиганларга эмас.
Тийбий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳадисдаги яхшилик сўзи турли маъноларда тафсир қилинган. Баъзи жойда у нафс ва қалб ором топадиган нарса деб изоҳланган, бошқа жойда эса иймон деб изоҳланган, яна бошқа жойда банданинг Аллоҳга яқинлашиши деб талқин қилинган. Бу ерда эса ҳусни хулқ деб таърифланган. Ҳусни хулқ эса — озорга чидаш, кам ғазабланиш, юзни очиқ тутиш, гапда ширин сўзли бўлиш каби сифатлар билан изоҳланади. Уларнинг барчаси маънода ўзаро яқиндир».
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

