Касаллик ўзича юқиши йўқ, шумланиш йўқ, ҳома (билан фол очиш) йўқ ва сафар (ойидан бадгумон бўлиш) йўқдир. Моховдан шердан қочганингдек қочгин!» деганлар
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Касаллик ўзича юқиши йўқ, шумланиш йўқ, ҳома (билан фол очиш) йўқ ва сафар (ойидан бадгумон бўлиш) йўқдир. Моховдан шердан қочганингдек қочгин!» деганлар».
Explanation
Биринчи: Жоҳилият аҳли касаллик ўз-ўзидан юқади деб ҳисоблашарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам касаллик бемордан бошқага ўз табиати билан ўтади деб эътиқод қилишдан қайтардилар. Зеро, коинотни бошқариб турувчи Зот Аллоҳдир. Дардни туширадиган ҳам, уни кўтарадиган ҳам Унинг Ўзидир. Бу (дард юқиши) фақат Унинг иродаси ва тақдири билангина содир бўлади.
Иккинчи: Жоҳилият аҳли сафарга ёки тижоратга чиққанларида қушларни учириб кўришарди. Агар қуш ўнг томонга учса, хурсанд бўлиб (яхшиликка йўйишган), агар чап томонга учса, шумланиб, ортларига қайтишган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қушлардан бундай шумланишни тақиқладилар ва бу ботил эътиқод эканини баён қилдилар.
Учинчи: Жоҳилият аҳли: «Агар бойўғли бирор уйга қўнса, унинг аҳлига мусибат етади», дейишарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан шумланишдан қайтардилар.
Тўртинчи: Сафар ойидан шумланишдан қайтардилар. Бу ой қамарий ойларнинг иккинчисидир. Шунингдек, «Сафар — қоринда бўладиган, чорва ва одамларга юқадиган бир илон (қурт) бўлиб, уларнинг даъвосича, у қўтир касаллигидан ҳам юқумлироқ эмиш», деб ҳам айтилган. У зот мана шу эътиқодни инкор қилдилар.
Бешинчи: Мохов касалига чалинган кишидан худди шердан қочгандек узоқлашишга буюрдилар. Бу эса нафсни эҳтиёт қилиш, саломатликни кўзлаш ва Аллоҳ буюрган сабабларни қилишдир. Мохов (жузом) — инсон аъзоларини еб битирадиган (чиритувчи) касаллик.
Benefits
Аллоҳнинг қазо ва қадарига иймон келтириш вожибдир. Барча сабаблар Аллоҳнинг ихтиёрида бўлиб, уларни ишга соладиган ёки таъсирини йўққа чиқарадиган ҳам Унинг Ўзидир.
Айрим кишиларнинг ранглардан (масалан, қора ёки қизил), баъзи рақамлардан, исмлардан, шахслардан ёки нуқсони бор (ногирон) кишилардан шумланиши — ботил ва асоссиз ишдир.
Мохов ва шу каби юқумли хасталикка чалинганлардан узоқлашишга бўлган буйруқ — Аллоҳ таоло одатий равишда натижага олиб борадиган сабаблардан биридир. Бироқ, сабаблар ўз-ўзича мустақил таъсир кучига эга эмас. Балки Аллоҳ хоҳласа, уларнинг кучини тортиб олади ва улар ҳеч қандай таъсир кўрсатолмай қолади, агар хоҳласа, уларни ўз ҳолида қолдиради ва улар таъсир қилади.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

