Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга бошчи бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг. Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатимга ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатига эргашингиз
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Ирбоз ибн Сория разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга маъруза қилдилар. Бундан қалблар қўрқувга тушди, кўзлар ёшга тўлди. Шунда биз: «Ё Расулуллоҳ! Бу бамисоли видолашаётган кишининг маърузасидек бўлди. Энди насиҳат қилинг!» дедик. «Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга бошчи бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг. Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатимга ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатига эргашингиз! Уни озиқ тишларингиз билан (маҳкам) тишлаб олинглар. Янги пайдо бўлган ишлардан эҳтиёт бўлинглар. Зеро, ҳар бир бидъат залолатдир», – дедилар.
Explanation
Benefits
Маъруза ва қалбларни юмшатувчи нарсаларга эътибор қаратиш.
У зотдан кейинги тўғри йўлдаги тўрт халифага эргашишга буюрилмоқда. Улар Абу Бакр, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон ва Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳум.
Динда бидъат ихтиро қилишдан қайтариш ва ҳар бир бидъат залолатдир.
Мўминларга амир бўлганларга маъсият бўлмаган ўринда қулоқ солиб итоат қилиш лозим.
Ҳар қандай вақт ва ва ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга тақво қилишнинг аҳамияти.
Бу уммат орасида ихтилоф бўлиши аниқ. Ихтилоф бўлган вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва хулафои рошидинларнинг суннатларига қайтиш лозим.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

