النحل

 

An-Nahl

 

The Bee

1 - An-Nahl (The Bee) - 001

أَتَىٰٓ أَمۡرُ ٱللَّهِ فَلَا تَسۡتَعۡجِلُوهُۚ سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ
1. Аллоҳнинг фармони (яъни, Қиёмат) келиб қолди. Бас, сизлар (эй мушриклар), уни шоштирмай қўя қолинглар. (Аллоҳ) уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир.
И з о ҳ. Мазкур оят Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломни масхара қилишиб: «Эй Муҳаммад, сен бизларни қўрқитаётган Қиёмат рост бўлса, келсин-чи, кўрайлик», деганларида нозил бўлган.

2 - An-Nahl (The Bee) - 002

يُنَزِّلُ ٱلۡمَلَـٰٓئِكَةَ بِٱلرُّوحِ مِنۡ أَمۡرِهِۦ عَلَىٰ مَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦٓ أَنۡ أَنذِرُوٓاْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنَا۠ فَٱتَّقُونِ
2. (Аллоҳ) Ўз амри-иродаси билан Ўзи хоҳлаган бандаларига фаришталарни (шундай) ваҳий билан туширур: («Эй пайғамбарларим, инсонларни) огоҳлантирингларки, ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Мен Ўзимгина бордирман. Бас, (барчаларингиз) Мендангина қўрқингиз!»

3 - An-Nahl (The Bee) - 003

خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ بِٱلۡحَقِّۚ تَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ
3. У осмонлар ва Ерни ҳақ (қонун) билан яратди. У (мушрикларнинг) ширкларидан юксакдир.

4 - An-Nahl (The Bee) - 004

خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ مِن نُّطۡفَةٖ فَإِذَا هُوَ خَصِيمٞ مُّبِينٞ
4. У инсонни нутфадан — бир томчи сувдан яратган эди. Баногоҳ (инсон) очиқдан-очиқ рақибга айланиб олди.
И з о ҳ. Бу оятда қайта тирилиш ҳақ эканлиги очиқ мантиқ билан исботланмоқда — яъни, бир томчи сувдан шундай гўзал хилқатли инсонни яратишга қодир бўлган Аллоҳ таоло унинг жонсиз жасадига қайтадан жон ато этишга қодир эмасми?! Инсон эса ўзининг нимадан яратилганини унутиб Яратганга қарши хусумат қилиб юрибди.

5 - An-Nahl (The Bee) - 005

وَٱلۡأَنۡعَٰمَ خَلَقَهَاۖ لَكُمۡ فِيهَا دِفۡءٞ وَمَنَٰفِعُ وَمِنۡهَا تَأۡكُلُونَ
5. У зот яна сизлар учун иссиқ кийим ва (турли) манфаатлар бўлсин, деб чорва молларини ҳам яратдики, сизларнинг таом-озуқаларингиз улардан бўлур.

6 - An-Nahl (The Bee) - 006

وَلَكُمۡ فِيهَا جَمَالٌ حِينَ تُرِيحُونَ وَحِينَ تَسۡرَحُونَ
6. Яна сизлар учун улар кечқурун ўтлоқдан қайтаётган ва тонгда ўтлоққа кетаётган пайтида бир чирой — файз бордир.

7 - An-Nahl (The Bee) - 007

وَتَحۡمِلُ أَثۡقَالَكُمۡ إِلَىٰ بَلَدٖ لَّمۡ تَكُونُواْ بَٰلِغِيهِ إِلَّا بِشِقِّ ٱلۡأَنفُسِۚ إِنَّ رَبَّكُمۡ لَرَءُوفٞ رَّحِيمٞ
7. Шунингдек, улар сизлар жонларингизни қийнаб, зўр-базўр (машаққат билан) етадиган юртларга юкларингизни элтиб берур. Албатта, Парвардигорингиз меҳрибон ва раҳмлидир.

8 - An-Nahl (The Bee) - 008

وَٱلۡخَيۡلَ وَٱلۡبِغَالَ وَٱلۡحَمِيرَ لِتَرۡكَبُوهَا وَزِينَةٗۚ وَيَخۡلُقُ مَا لَا تَعۡلَمُونَ
8. У зот яна сизлар минишингиз учун зийнат қилиб отлар, хачирлар ва эшакларни (яратди). Яна сизлар (ҳали) билмайдиган нарсаларни ҳам яратур.
И з о ҳ. Бизга замондош муфассирлар ушбу оятдаги: «... сизлар билмайдигап нарсаларни ҳам яратур» жумласини Қуръон нозил бўлган даврда мавжуд бўлмай, кейин илм-фан тараққий этиши билан кашф қилинган сайёра — машина, қатор — поезд, тайёра – самолёт ва бошқа бизлар ҳам билмайдиган, бундан кейин кашф қилинадиган нақлиёт — траспорт воситалари, деб тафсир қиладилар.

9 - An-Nahl (The Bee) - 009

وَعَلَى ٱللَّهِ قَصۡدُ ٱلسَّبِيلِ وَمِنۡهَا جَآئِرٞۚ وَلَوۡ شَآءَ لَهَدَىٰكُمۡ أَجۡمَعِينَ
9. Тўғри Йўлга (ҳидоят қилиш) ёлғиз Аллоҳ измидадир. (Зотан, йўллар) орасида эгриси ҳам бордир. Агар (Аллоҳ) хоҳлаганида сизларнинг барчангизни (Тўғри Йўлга) ҳидоят қилган бўлур эди. (Лекин У зот сизларга қайси йўл тўғри ва қайси йўллар эгри эканини кўрсатиб, қай бир йўлни танлаш ихтиёрини ўзларингизга қўйиб берди ва ақл-идрок билан Тўғри Йўлни танлаб олган бахтли бандаларини Ўз хоҳиш-иродаси билан ўша Ҳақ Йўлга ҳидоят этишни ваъда қилди, эгри йўлларни танлаган кимсалар эса ҳар икки дунёда бахтсиз бўлиб, ўзларига зиён қилишлари тўғрисида хабар берди).

10 - An-Nahl (The Bee) - 010

هُوَ ٱلَّذِيٓ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗۖ لَّكُم مِّنۡهُ شَرَابٞ وَمِنۡهُ شَجَرٞ فِيهِ تُسِيمُونَ
10. У осмондан сизлар учун ичимлик бўлган сувни ёғдирган Зотдир. Сизлар (ҳайвонларингизни) боқадиган дов-дарахтлар (ўт-ўланлар) ҳам ўша сувдан (ичар).

11 - An-Nahl (The Bee) - 011

يُنۢبِتُ لَكُم بِهِ ٱلزَّرۡعَ وَٱلزَّيۡتُونَ وَٱلنَّخِيلَ وَٱلۡأَعۡنَٰبَ وَمِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّقَوۡمٖ يَتَفَكَّرُونَ
11. У зот сизлар учун ўша (сув) ёрдамида (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундириб-ўстирур. Албатта, бу нарсада (яъни, бир хил сув ёрдамида рангу рўйи, таъму лаззати бошқа-бошқа бўлган мева-чеваларнинг униб-ўсишида) тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибрат бордир.

12 - An-Nahl (The Bee) - 012

وَسَخَّرَ لَكُمُ ٱلَّيۡلَ وَٱلنَّهَارَ وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَۖ وَٱلنُّجُومُ مُسَخَّرَٰتُۢ بِأَمۡرِهِۦٓۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يَعۡقِلُونَ
12. У зот сизлар (бекаму кўст ҳаёт кечиришингиз учун) кеча ва кундузни, қуёш ва ойни (бир тартибга солиб) бўйсундириб қўйди. (Барча) юлдуз — сайёралар ҳам Унинг амрига бўйинсундирилгандир. Албатта, бу нарсада ақл юргизадиган қавм учун оят-ибратлар бордир.

13 - An-Nahl (The Bee) - 013

وَمَا ذَرَأَ لَكُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ مُخۡتَلِفًا أَلۡوَٰنُهُۥٓۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّقَوۡمٖ يَذَّكَّرُونَ
13. Яна У зот сизлар учун Ерда яратиб қўйган ранго-ранг нарсаларни (яъни, ҳайвонот ва наботот оламини, ер ости ва ер усти бойликларини ҳам сизларга бўйинсундирди). Албатта, бу нарсада ибрат-эслатма оладиган қавм учун оят-ибрат бордир.

14 - An-Nahl (The Bee) - 014

وَهُوَ ٱلَّذِي سَخَّرَ ٱلۡبَحۡرَ لِتَأۡكُلُواْ مِنۡهُ لَحۡمٗا طَرِيّٗا وَتَسۡتَخۡرِجُواْ مِنۡهُ حِلۡيَةٗ تَلۡبَسُونَهَاۖ وَتَرَى ٱلۡفُلۡكَ مَوَاخِرَ فِيهِ وَلِتَبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِهِۦ وَلَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ
14. У сизлар янги гўшт (яъни, балиқ гўшти) ейишларингиз ва тақадиган тақинчоқлар чиқариб олишларингиз учун (сизларга) денгизни ҳам бўйинсундириб қўйган Зотдир. Сиз унда (сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрурсиз. У зотнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) исташларингиз ва (берган неъматларига) шукр қилишингиз учун (сизларга денгизларни бўйинсундириб қўйди).

15 - An-Nahl (The Bee) - 015

وَأَلۡقَىٰ فِي ٱلۡأَرۡضِ رَوَٰسِيَ أَن تَمِيدَ بِكُمۡ وَأَنۡهَٰرٗا وَسُبُلٗا لَّعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ
15. У зот Ер сизларни тебратмаслиги учун унда тоғларни барпо қилди, (ўзларингиз учун ичимлик бўлиши ҳамда экин-тикинларингизни суғоришингиз учун) дарёларни (оқизиб қўйди) ва (кўзлаган манзилларингизга боришда) адашмасликларингиз учун йўлларни пайдо қилди.

16 - An-Nahl (The Bee) - 016

وَعَلَٰمَٰتٖۚ وَبِٱلنَّجۡمِ هُمۡ يَهۡتَدُونَ
16. Ва (у йўлларга) белгилар (қилиб қўйди. Кечаларда эса кишилар) юлдузлар билан йўл топурлар.

17 - An-Nahl (The Bee) - 017

أَفَمَن يَخۡلُقُ كَمَن لَّا يَخۡلُقُۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ
17. (Эй мушриклар), ахир (барча мавжудотни) яратгувчи зот — Аллоҳ билан (ҳеч нарса) ярата олмайдиган (бутларингиз) баробарми?! Ўйламайсизларми?!

18 - An-Nahl (The Bee) - 018

وَإِن تَعُدُّواْ نِعۡمَةَ ٱللَّهِ لَا تُحۡصُوهَآۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَغَفُورٞ رَّحِيمٞ
18. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир.

19 - An-Nahl (The Bee) - 019

وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ مَا تُسِرُّونَ وَمَا تُعۡلِنُونَ
19. Аллоҳ яширган нарсаларингизни ҳам, ошкор қилган нарсаларингизни ҳам билур.

20 - An-Nahl (The Bee) - 020

وَٱلَّذِينَ يَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ لَا يَخۡلُقُونَ شَيۡـٔٗا وَهُمۡ يُخۡلَقُونَ
20. (Мушрикларнинг) Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган бутлари бирон нарсани яратгувчи эмасдир, балки ўзлари яралгувчидирлар.

21 - An-Nahl (The Bee) - 021

أَمۡوَٰتٌ غَيۡرُ أَحۡيَآءٖۖ وَمَا يَشۡعُرُونَ أَيَّانَ يُبۡعَثُونَ
21. (Улар) жонсиз ўликлардир. Ва улар (ўзларига сиғинаётган мушрикларнинг) қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар.

22 - An-Nahl (The Bee) - 022

إِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞۚ فَٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ قُلُوبُهُم مُّنكِرَةٞ وَهُم مُّسۡتَكۡبِرُونَ
22. Илоҳингиз ягона Аллоҳдир. Бас, Охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг кўнгиллари (Аллоҳнинг якка-ягона эканлигини) инкор қилур, (уларнинг) ўзлари мутакаббир кимсалардир.

23 - An-Nahl (The Bee) - 023

لَا جَرَمَ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعۡلِنُونَۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلۡمُسۡتَكۡبِرِينَ
23. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ уларнинг яширган нарсаларини ҳам, ошкор қилган нарсаларини ҳам билур. Албатта, У зот мутакаббир кимсаларни севмас.

24 - An-Nahl (The Bee) - 024

وَإِذَا قِيلَ لَهُم مَّاذَآ أَنزَلَ رَبُّكُمۡ قَالُوٓاْ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ
24. Қачон уларга: «Парвардигорингиз Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга) қандай нарса нозил қилди?», дейилса, улар (масхара қилишиб): «Аввал ўтганларнинг афсоналарини», дейдилар.

25 - An-Nahl (The Bee) - 025

لِيَحۡمِلُوٓاْ أَوۡزَارَهُمۡ كَامِلَةٗ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ وَمِنۡ أَوۡزَارِ ٱلَّذِينَ يُضِلُّونَهُم بِغَيۡرِ عِلۡمٍۗ أَلَا سَآءَ مَا يَزِرُونَ
25. Улар (бу ёлғон сўзларни, бошқа одамларни йўлдан оздириш учун ва оқибатда) Қиёмат Кунида, ўзларининг барча гуноҳларига ҳамда ўзлари жаҳолат билан йўлдан оздирган кимсаларнинг гуноҳларидан ҳам (бир қисмига) жавобгар бўлиш учун (айтгандирлар). Огоҳ бўлингиз, улар жуда ёмон юкни (яъни, гуноҳларни) орқалаб олибдилар.

26 - An-Nahl (The Bee) - 026

قَدۡ مَكَرَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ فَأَتَى ٱللَّهُ بُنۡيَٰنَهُم مِّنَ ٱلۡقَوَاعِدِ فَخَرَّ عَلَيۡهِمُ ٱلسَّقۡفُ مِن فَوۡقِهِمۡ وَأَتَىٰهُمُ ٱلۡعَذَابُ مِنۡ حَيۡثُ لَا يَشۡعُرُونَ
26. Улардан аввалги (кофир) кимсалар ҳам (ўз пайғамбарларига мана шунга ўхшаш) макр-ҳийлалар қилган эдилар. Шунда Аллоҳ улар (қурган макр-ҳийла) биноларини таг-туги билан емириб ташлади, бас, улар (тўқиб олган ёлғон бино — тузумлари)нинг томи ўзларининг устига қулади ва уларга ўзлари сезмаган — кутмаган тарафдан азоб-ҳалокат келди.

27 - An-Nahl (The Bee) - 027

ثُمَّ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ يُخۡزِيهِمۡ وَيَقُولُ أَيۡنَ شُرَكَآءِيَ ٱلَّذِينَ كُنتُمۡ تُشَـٰٓقُّونَ فِيهِمۡۚ قَالَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ إِنَّ ٱلۡخِزۡيَ ٱلۡيَوۡمَ وَٱلسُّوٓءَ عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ
27. Кейин — Қиёмат Кунида (Аллоҳ) уларни яна расво қилур ва айтур: «Менинг «шерик»ларим қаерда қолишди?! (Ахир) сизлар (Менинг пайғамбарларим билан ўшалар тўғрисида) талашиб-тортишар эдинглар-ку?!» (Шунда) илм берилган зотлар (яъни, пайғамбарлар ва уламолар) дерлар: «Дарҳақиқат, бугун бутун расволик ва азоб-уқубат қофирлар устига тушар».

28 - An-Nahl (The Bee) - 028

ٱلَّذِينَ تَتَوَفَّىٰهُمُ ٱلۡمَلَـٰٓئِكَةُ ظَالِمِيٓ أَنفُسِهِمۡۖ فَأَلۡقَوُاْ ٱلسَّلَمَ مَا كُنَّا نَعۡمَلُ مِن سُوٓءِۭۚ بَلَىٰٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمُۢ بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
28. Улар (куфр йўлини танлашлари сабабли) ўз жонларига жабр қилган ҳолларида (ўлим) фаришталари уларнинг жонларини олурлар. Шунда улар (тақдирга) тан беришиб — (бўйинларини қисишиб): «Бизлар бирон ёмонлик — гуноҳ қилган эмасмиз», (дерлар). Йўқ! Шак-шубҳасиз, Аллоҳ қилган амалларингизни билгувчидир.

29 - An-Nahl (The Bee) - 029

فَٱدۡخُلُوٓاْ أَبۡوَٰبَ جَهَنَّمَ خَٰلِدِينَ فِيهَاۖ فَلَبِئۡسَ مَثۡوَى ٱلۡمُتَكَبِّرِينَ
29. Энди ўзларингиз мангу қоладиган жаҳаннам дарвозаларидан кирингиз! Мутакаббир кимсаларнинг борар жойлари нақадар ёмон!

30 - An-Nahl (The Bee) - 030

۞وَقِيلَ لِلَّذِينَ ٱتَّقَوۡاْ مَاذَآ أَنزَلَ رَبُّكُمۡۚ قَالُواْ خَيۡرٗاۗ لِّلَّذِينَ أَحۡسَنُواْ فِي هَٰذِهِ ٱلدُّنۡيَا حَسَنَةٞۚ وَلَدَارُ ٱلۡأٓخِرَةِ خَيۡرٞۚ وَلَنِعۡمَ دَارُ ٱلۡمُتَّقِينَ
30. Тақводор бўлган зотларга: «Парвардигорингиз (Ўз пайғамбарига) қандай нарсани нозил қилди?», дейилганида, улар: «Яхшиликни», дерлар. Чиройли амал қилган зотлар учун бу дунёда ҳам чиройли мукофотлар бўлур. Лекин шак-шубҳа йўқки, Охират диёри янада яхшироқдир. Тақводор зотларнинг турар жойлари нақадар яхши!

31 - An-Nahl (The Bee) - 031

جَنَّـٰتُ عَدۡنٖ يَدۡخُلُونَهَا تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۖ لَهُمۡ فِيهَا مَا يَشَآءُونَۚ كَذَٰلِكَ يَجۡزِي ٱللَّهُ ٱلۡمُتَّقِينَ
31. Улар остидан дарёлар оқиб турадиган мангу жаннатларга кирурлар. Улар учун у жойда хоҳлаган нарсалари бўлур. Аллоҳ тақводор зотларни мана шундай мукофотлар.

32 - An-Nahl (The Bee) - 032

ٱلَّذِينَ تَتَوَفَّىٰهُمُ ٱلۡمَلَـٰٓئِكَةُ طَيِّبِينَ يَقُولُونَ سَلَٰمٌ عَلَيۡكُمُ ٱدۡخُلُواْ ٱلۡجَنَّةَ بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
32. Улар (ширк ва исёндан) пок бўлган ҳолларида, фаришталар уларнинг жонларини олар эканлар: «Сизларга тинчлик-омонлик бўлгай. (Энди) қилиб ўтган амалларингиз сабабли жаннатга кирингиз», дерлар.

33 - An-Nahl (The Bee) - 033

هَلۡ يَنظُرُونَ إِلَّآ أَن تَأۡتِيَهُمُ ٱلۡمَلَـٰٓئِكَةُ أَوۡ يَأۡتِيَ أَمۡرُ رَبِّكَۚ كَذَٰلِكَ فَعَلَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۚ وَمَا ظَلَمَهُمُ ٱللَّهُ وَلَٰكِن كَانُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ يَظۡلِمُونَ
33. (Кофирлар эса) фақат ўзларига (ўлим) фаришталари келишини ёки Парвардигорингизнинг амри — азоби келишини кутарлар. Улардан аввал ўтган (кофир) кимсалар ҳам мана шундай қилган эдилар (яъни, ўзларига келган пайғамбарларни ёлғончи қилишиб, ҳалокатга дучор бўлган эдилар). Уларга Аллоҳ жабр қилгани йўқ, балки улар (ўзлари) ўз жонларига жабр қилгувчи бўлдилар.

34 - An-Nahl (The Bee) - 034

فَأَصَابَهُمۡ سَيِّـَٔاتُ مَا عَمِلُواْ وَحَاقَ بِهِم مَّا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ
34. Бас, қилган ёмонликлари (уларнинг) ўзларига етди ва кулиб-масхара қилган нарсалари ўзларини тутди.

35 - An-Nahl (The Bee) - 035

وَقَالَ ٱلَّذِينَ أَشۡرَكُواْ لَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ مَا عَبَدۡنَا مِن دُونِهِۦ مِن شَيۡءٖ نَّحۡنُ وَلَآ ءَابَآؤُنَا وَلَا حَرَّمۡنَا مِن دُونِهِۦ مِن شَيۡءٖۚ كَذَٰلِكَ فَعَلَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۚ فَهَلۡ عَلَى ٱلرُّسُلِ إِلَّا ٱلۡبَلَٰغُ ٱلۡمُبِينُ
35. Мушрик бўлган кимсалар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз (ҳам), ота-боболаримиз (ҳам) Ундан ўзга бирон нарсага ибодат қилмаган ва Унинг (ҳукмисиз) бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлур эдик», дедилар. Улардан аввал ўтган (кофир) кимсалар ҳам мана шундай қилган эдилар (яъни, ўз ихтиёрлари билан куфр йўлини танлаб, сўнгра: «Бизнинг кофирлигимизга Аллоҳнинг Ўзи сабаб», деб Аллоҳ таоло шаънига туҳмат қилган эдилар). Пайғамбарлар зиммасида (одамларни мажбуран динга киргизиш эмас, балки) фақат (Аллоҳ нозил қилган ваҳийни) очиқ-ойдин етказиш бордир.

36 - An-Nahl (The Bee) - 036

وَلَقَدۡ بَعَثۡنَا فِي كُلِّ أُمَّةٖ رَّسُولًا أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱجۡتَنِبُواْ ٱلطَّـٰغُوتَۖ فَمِنۡهُم مَّنۡ هَدَى ٱللَّهُ وَمِنۡهُم مَّنۡ حَقَّتۡ عَلَيۡهِ ٱلضَّلَٰلَةُۚ فَسِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَٱنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُكَذِّبِينَ
36. Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз. Шунда улар (ўша умматлар) орасида Аллоҳ ҳидоят қилган зотлар ҳам шунингдек, чекларига йўлдан озишлик тушган кимсалар ҳам бўлган. Бас, Ер юзида сайру саёҳат қилиб, (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар.

37 - An-Nahl (The Bee) - 037

إِن تَحۡرِصۡ عَلَىٰ هُدَىٰهُمۡ فَإِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَن يُضِلُّۖ وَمَا لَهُم مِّن نَّـٰصِرِينَ
37. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар сиз у (мушрик)ларнинг ҳидоят топишларига ташна бўлсангиз-да, билингки, Аллоҳ Ўзи йўлдан оздирадиган кимсаларни ҳаргиз ҳидоят қилмас ва улар учун бирон мададкор ҳам бўлмас.

38 - An-Nahl (The Bee) - 038

وَأَقۡسَمُواْ بِٱللَّهِ جَهۡدَ أَيۡمَٰنِهِمۡ لَا يَبۡعَثُ ٱللَّهُ مَن يَمُوتُۚ بَلَىٰ وَعۡدًا عَلَيۡهِ حَقّٗا وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ
38. Улар жон-жаҳдлари билан: «Аллоҳ ўлган кишиларни қайта тирилтирмайди», деб Аллоҳ номига қасам ичдилар. Йўқ (албатта, тирилтирур)! Бу — У зотнинг ҳақ ваъдасидир. Лекин одамларнинг кўплари (бу олам имтиҳон олами эканини, асл-абадий ҳаёт қайта тирилгандан кейин бўлишини) билмайдилар.

39 - An-Nahl (The Bee) - 039

لِيُبَيِّنَ لَهُمُ ٱلَّذِي يَخۡتَلِفُونَ فِيهِ وَلِيَعۡلَمَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَنَّهُمۡ كَانُواْ كَٰذِبِينَ
39. Уларга ўзлари ихтилоф қилаётган нарсаларини баён қилиб (кўрсатиб) бериш учун ҳамда кофир бўлган кимсалар ўзларининг ёлғончи эканликларини билишлари учун ҳам (албатта, Аллоҳ барча халойиқни қайта тирилтирур).

40 - An-Nahl (The Bee) - 040

إِنَّمَا قَوۡلُنَا لِشَيۡءٍ إِذَآ أَرَدۡنَٰهُ أَن نَّقُولَ لَهُۥ كُن فَيَكُونُ
40. Биз бирон нарсани ирода қилсак, унга айтадиган сўзимиз «Бўл», демоқликдир. Бас, ўша нарса бўлур.

41 - An-Nahl (The Bee) - 041

وَٱلَّذِينَ هَاجَرُواْ فِي ٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ مَا ظُلِمُواْ لَنُبَوِّئَنَّهُمۡ فِي ٱلدُّنۡيَا حَسَنَةٗۖ وَلَأَجۡرُ ٱلۡأٓخِرَةِ أَكۡبَرُۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ
41. Зулму қийноқларга дучор бўлганларидан сўнг, Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган зотларни, албатта, бу дунёда ҳам гўзал (гўшаларга) жойлаштирурмиз. Энди Охират ажри — мукофоти янада каттароқ эканини (одамлар) билсалар эди!

42 - An-Nahl (The Bee) - 042

ٱلَّذِينَ صَبَرُواْ وَعَلَىٰ رَبِّهِمۡ يَتَوَكَّلُونَ
42. Улар (мушриклар етказган озор-азиятларга) сабр-тоқат қилган ва ёлғиз Парвардигоргагина суянган зотлардир.

43 - An-Nahl (The Bee) - 043

وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ إِلَّا رِجَالٗا نُّوحِيٓ إِلَيۡهِمۡۖ فَسۡـَٔلُوٓاْ أَهۡلَ ٱلذِّكۡرِ إِن كُنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ
43. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан (яъни, сизни пайғамбар қилиб юборишимиздан) илгари ҳам (фаришталарни эмас, балки) фақат (сиз каби) кишиларни — инсонларнигина Ўзимиз туширган ваҳий билан (пайғамбар қилиб) юборганмиз. (Эй мушриклар), агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан (яъни, Таврот ва Инжилни биладиган кишилардан) сўранглар!
И з о ҳ. Бу оят Макка мушриклари Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг пайғамбар эканликларини инкор қилишиб: «Аллоҳ одамзодни Ўзининг элчиси қилиб юбормайди. Агар фаришта келиб, Мен Аллоҳнинг элчисиман, деганида, иймон келтирган бўлур эдик», деганларида нозил бўлган.

44 - An-Nahl (The Bee) - 044

بِٱلۡبَيِّنَٰتِ وَٱلزُّبُرِۗ وَأَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلذِّكۡرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيۡهِمۡ وَلَعَلَّهُمۡ يَتَفَكَّرُونَ
44. (Биз аввалги пайғамбарларни) очиқ ҳужжатлар ва китоблар билан (юборганмиз). Сизга эса одамларга нозил қилган нарсаларни (яъни, шариат аҳкомларини) баён қилиб беришингиз учун ва шояд тафаккур қилсалар, деб бу эслатмани — Қуръонни нозил қилдик.

45 - An-Nahl (The Bee) - 045

أَفَأَمِنَ ٱلَّذِينَ مَكَرُواْ ٱلسَّيِّـَٔاتِ أَن يَخۡسِفَ ٱللَّهُ بِهِمُ ٱلۡأَرۡضَ أَوۡ يَأۡتِيَهُمُ ٱلۡعَذَابُ مِنۡ حَيۡثُ لَا يَشۡعُرُونَ
45. (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни қатл этиш учун) энг ёмон макру ҳийлаларни қилган кимсалар ўзларини ер ютишидан ёки (уларга) сезмаган-кутмаган тарафларидан (Аллоҳнинг) азоби келиб қолишидан хотиржам бўлдиларми?!

46 - An-Nahl (The Bee) - 046

أَوۡ يَأۡخُذَهُمۡ فِي تَقَلُّبِهِمۡ فَمَا هُم بِمُعۡجِزِينَ
46. Ёки сафар-саёҳатларда юрган чоғларида уларни (бало-офатлар) ушлаб, ҳеч қаёққа қочиб қутулолмай қолишларидан (қўрқмадиларми)?

47 - An-Nahl (The Bee) - 047

أَوۡ يَأۡخُذَهُمۡ عَلَىٰ تَخَوُّفٖ فَإِنَّ رَبَّكُمۡ لَرَءُوفٞ رَّحِيمٌ
47. Ёки (қилган макр-ҳийлаларининг оқибатидан ўзлари) қўрқиб-пусиб юрган пайтларида, уларни (Аллоҳнинг балоси) ушлаб қолишидан (қўрқмадиларми)?! Дарҳақиқат, Парвардигорингиз меҳрибон ва раҳмлидир.

48 - An-Nahl (The Bee) - 048

أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ إِلَىٰ مَا خَلَقَ ٱللَّهُ مِن شَيۡءٖ يَتَفَيَّؤُاْ ظِلَٰلُهُۥ عَنِ ٱلۡيَمِينِ وَٱلشَّمَآئِلِ سُجَّدٗا لِّلَّهِ وَهُمۡ دَٰخِرُونَ
48. Ахир улар Аллоҳ яратган барча нарсаларнинг соялари ўнгу сўлларига, Аллоҳга сажда қилган ҳолда эгилаётганини — улар (барчаси Аллоҳга) бўйинсунувчи эканликларини кўрмадиларми?!

49 - An-Nahl (The Bee) - 049

وَلِلَّهِۤ يَسۡجُدُۤ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ مِن دَآبَّةٖ وَٱلۡمَلَـٰٓئِكَةُ وَهُمۡ لَا يَسۡتَكۡبِرُونَ
49. Осмонлар ва Ердаги барча жониворлар ва фаришталар ҳам кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида ёлғиз Аллоҳга сажда қилурлар.
И з о ҳ. Юқоридаги икки оят сажда оятларидир. Бу Қуръондаги сажда оятларининг Аъроф сурасидаги 205-оят ва Раъд сурасидаги 15-оятларидан кейингиларидир.

50 - An-Nahl (The Bee) - 050

يَخَافُونَ رَبَّهُم مِّن فَوۡقِهِمۡ وَيَفۡعَلُونَ مَا يُؤۡمَرُونَ۩
50. Улар устиларидаги (уларни кузатиб турган) Парвардигорларидан қўрқурлар ва фақат ўзларига амр этилган ишларнигина қилурлар.
И з о ҳ. Бу оятда Аллоҳ азза ва жаллага барча махлуқотларидан олий ва юксак бўлиш сифатини Унинг улуғлиги ва камолига лойиқ тарзда исбот қилиш бор.

51 - An-Nahl (The Bee) - 051

۞وَقَالَ ٱللَّهُ لَا تَتَّخِذُوٓاْ إِلَٰهَيۡنِ ٱثۡنَيۡنِۖ إِنَّمَا هُوَ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞ فَإِيَّـٰيَ فَٱرۡهَبُونِ
51. Аллоҳ: «Икки худога бандалик қилманглар! Фақат биргина илоҳ (яъни, ёлғиз Аллоҳ таологина) бордир, холос. Бас, Мендангина қўрқингиз!», деди.

52 - An-Nahl (The Bee) - 052

وَلَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَلَهُ ٱلدِّينُ وَاصِبًاۚ أَفَغَيۡرَ ٱللَّهِ تَتَّقُونَ
52. Осмонлардаги ва Ердаги барча нарсалар Унинг мулкидир. Тоат-ибодат мудом ёлғиз Унга (бўлмоғи лозимдир). Аллоҳдан ўзгалардан (яъни, жонсиз бутлардан ёки ўзларингизга ўхшаган одамлардан) қўрқурмисизлар?!

53 - An-Nahl (The Bee) - 053

وَمَا بِكُم مِّن نِّعۡمَةٖ فَمِنَ ٱللَّهِۖ ثُمَّ إِذَا مَسَّكُمُ ٱلضُّرُّ فَإِلَيۡهِ تَجۡـَٔرُونَ
53. Сизларга берилган барча ноз-неъматлар ёлғиз Аллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга (бирон) бало-мусибат етса ҳам фақат Унгагина илтижо қилурсизлар.

54 - An-Nahl (The Bee) - 054

ثُمَّ إِذَا كَشَفَ ٱلضُّرَّ عَنكُمۡ إِذَا فَرِيقٞ مِّنكُم بِرَبِّهِمۡ يُشۡرِكُونَ
54. Сўнг, У зот сизлардан балони аритганида эса, баногоҳ сизларнинг орангиздан бир тўда чиқиб, Парвардигорларига ширк келтирурлар.

55 - An-Nahl (The Bee) - 055

لِيَكۡفُرُواْ بِمَآ ءَاتَيۡنَٰهُمۡۚ فَتَمَتَّعُواْ فَسَوۡفَ تَعۡلَمُونَ
55. Биз уларга ато этган нарсаларга куфрони неъмат қилишиб, (Парвардигорларига ширк келтирурлар). Бас, (эй мушриклар, тўрт кунлик дунёда Биз берган неъматлардан) фойдаланиб қолинглар. Яқинда, (яъни, Қиёмат Кунида бу ширкларингизнинг оқибатини) билурсизлар.

56 - An-Nahl (The Bee) - 056

وَيَجۡعَلُونَ لِمَا لَا يَعۡلَمُونَ نَصِيبٗا مِّمَّا رَزَقۡنَٰهُمۡۗ تَٱللَّهِ لَتُسۡـَٔلُنَّ عَمَّا كُنتُمۡ تَفۡتَرُونَ
56. Улар Биз ризқ қилиб берган нарсалардан ўзлари билмайдиган (яъни, жоҳилликлари, билимсизликлари сабабли худо деб ўйлаган) бутлари учун насиба ажратурлар. (Эй мушриклар), Аллоҳ номига қасамки, албатта сизлар ўзларингиз тўқиб-бичиб олган бутларингиз тўғрисида (Қиёмат Кунида) масъул бўлурсизлар.

57 - An-Nahl (The Bee) - 057

وَيَجۡعَلُونَ لِلَّهِ ٱلۡبَنَٰتِ سُبۡحَٰنَهُۥ وَلَهُم مَّا يَشۡتَهُونَ
57. Улар: («Фаришталар Аллоҳнинг қизлари», дейишиб), у «қизлар»ни Аллоҳники қилишади — У зот (бу бўҳтондан) покдир — ўзларининг кўнгиллари тусаган нарсани (яъни, ўғилларни) эса ўзлариники (қилиб олишди).

58 - An-Nahl (The Bee) - 058

وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُم بِٱلۡأُنثَىٰ ظَلَّ وَجۡهُهُۥ مُسۡوَدّٗا وَهُوَ كَظِيمٞ
58. Қачон бировларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазабга тўлиб, юзлари қорайиб кетар.

59 - An-Nahl (The Bee) - 059

يَتَوَٰرَىٰ مِنَ ٱلۡقَوۡمِ مِن سُوٓءِ مَا بُشِّرَ بِهِۦٓۚ أَيُمۡسِكُهُۥ عَلَىٰ هُونٍ أَمۡ يَدُسُّهُۥ فِي ٱلتُّرَابِۗ أَلَا سَآءَ مَا يَحۡكُمُونَ
59. Ва у (қизни) хўрлаган ҳолида олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг (яъни, қиз кўришнинг) «ёмон»лигидан (номус қилиб) одамлардан яшириниб олур. Огоҳ булингизким, улар (бу қилмишлари билан) энг ёмон (яъни, ноҳақ) ҳукм чиқарурлар.
И з о ҳ. Ислом дини келишидан илгари арабларда ваҳший бир одат бор эди, улар қиз фарзанд кўришни ўзлари учун ор деб билишар ва кўплари қизларини тириклай ерга кўмиб юборар эдилар. Бунга сабаб динсиз иймонсиз кимсаларнинг жаҳолат ва кибр-ҳаволари бўлиб, айрим тарихчи уламолар бу разолатни бир воқеага боғлайдилар: узоқ ўтмишда бутун араб жазираси Нўъмон исмли подшоҳ қўл остида бўлиб, барча қавм қабилалар унга бож тўлар эканлар. Бир йили қабилалардан бири зиммалардаги солиқни тўлашдан бош тортишганида, подшоҳ аскарлари бостириб келишиб, у қабиланинг ҳамма хотин-халаж, ўғил-қизларини асир қилиб олиб кетишган ва уларни ўз қабилаларига қайтариш учун бож тўланишини шарт қилишган экан. Бу талаб бажарилгунча орадан ўтган фурсат ичида қабила бошлиғининг қизи билан подшоҳнинг ўғли бир-бирларига кўнгил қўйиб қолишган экан. Шунинг учун қиз бошқалар сафида ўз юртига қайтиб кетишдан бош тортади. Ҳеч қандай дўқ-пўписа ва ялиниб-ёлворишлар кор қилмагач, қизнинг отаси — қабила бошлиғи, душманига кўнгил қўйиб, ўзини шарманда қилган қизидан ниҳоят даражада ғазабланиб, бундан кейин қиз кўрса, албатта тириклай ерга кўмишга қасам ичади. Шундай қилиб, бу қабиҳ одат авлоддан-авлодга ўтиб, тарқаб келаверади ва қачонки Ислом дини вужудга келгач, Қуръон бу ярамас одатни манъ этади.

60 - An-Nahl (The Bee) - 060

لِلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ مَثَلُ ٱلسَّوۡءِۖ وَلِلَّهِ ٱلۡمَثَلُ ٱلۡأَعۡلَىٰۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ
60. Охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар энг ёмон сифат эгаларидир. Аллоҳ эса энг юксак хислатлар Соҳибидир. У қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.

61 - An-Nahl (The Bee) - 061

وَلَوۡ يُؤَاخِذُ ٱللَّهُ ٱلنَّاسَ بِظُلۡمِهِم مَّا تَرَكَ عَلَيۡهَا مِن دَآبَّةٖ وَلَٰكِن يُؤَخِّرُهُمۡ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمّٗىۖ فَإِذَا جَآءَ أَجَلُهُمۡ لَا يَسۡتَـٔۡخِرُونَ سَاعَةٗ وَلَا يَسۡتَقۡدِمُونَ
61. Агар Аллоҳ одамларни (улар қилган ҳар қандай) зулм-зўравонликлари билан ушлаганида (азоблаганида) Ер юзида бирон жониворни қўймаган бўлур эди. Лекин У зот уларни маълум муддатгача қўйиб қўяр. Бас, қачон уларнинг ажаллари етиб келганида эса уни бирон соат кетга ҳам сура олмайдилар, муқаддам ҳам қила олмайдилар.

62 - An-Nahl (The Bee) - 062

وَيَجۡعَلُونَ لِلَّهِ مَا يَكۡرَهُونَۚ وَتَصِفُ أَلۡسِنَتُهُمُ ٱلۡكَذِبَ أَنَّ لَهُمُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ لَا جَرَمَ أَنَّ لَهُمُ ٱلنَّارَ وَأَنَّهُم مُّفۡرَطُونَ
62. Улар ўзлари ёмон кўрадиган нарсаларни (яъни, қиз болаларни) Аллоҳники дейишиб, яна (уларнинг) тиллари ўзлари учун чиройли мукофот — жаннат бўлиши ҳақида ёлғон сўзларни сўзлайди. Шак-шубҳа йўқки, улар дўзах эгаларидир ва албатта, улар (дўзахга) биринчилар (қаторида ташланурлар).

63 - An-Nahl (The Bee) - 063

تَٱللَّهِ لَقَدۡ أَرۡسَلۡنَآ إِلَىٰٓ أُمَمٖ مِّن قَبۡلِكَ فَزَيَّنَ لَهُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ أَعۡمَٰلَهُمۡ فَهُوَ وَلِيُّهُمُ ٱلۡيَوۡمَ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ
63. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Аллоҳ номига қасамки, дарҳақиқат, Биз сиздан илгари ўтган умматларга ҳам пайғамбарлар юборганимизда, шайтон уларга ҳам ўзларининг (қабиҳ) амалларини чиройли қилиб кўрсатган эди. Чунки у бугун (бу дунёда) уларнинг «дўсти»дир. (Охиратда эса) улар учун аламли азоб бордир.

64 - An-Nahl (The Bee) - 064

وَمَآ أَنزَلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ إِلَّا لِتُبَيِّنَ لَهُمُ ٱلَّذِي ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٗ لِّقَوۡمٖ يُؤۡمِنُونَ
64. Биз сизга иймон келтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган бу Китоб — Қуръонни фақат уларга ўзлари ихтилоф этаётган нарсаларни баён қилиб беришингиз учунгина нозил қилдик.

65 - An-Nahl (The Bee) - 065

وَٱللَّهُ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَحۡيَا بِهِ ٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ مَوۡتِهَآۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّقَوۡمٖ يَسۡمَعُونَ
65. Аллоҳ осмондан сув (ёмғир) ёғдириб, унинг ёрдамида ўлик ерни тирилтирди. Албатта, бу ишда (ваъз насиҳатга) қулоқ тутадиган қавм учун оят-ибрат бордир.

66 - An-Nahl (The Bee) - 066

وَإِنَّ لَكُمۡ فِي ٱلۡأَنۡعَٰمِ لَعِبۡرَةٗۖ نُّسۡقِيكُم مِّمَّا فِي بُطُونِهِۦ مِنۢ بَيۡنِ فَرۡثٖ وَدَمٖ لَّبَنًا خَالِصٗا سَآئِغٗا لِّلشَّـٰرِبِينَ
66. Дарвоқеъ, сизлар учун чорва ҳайвонларида ҳам бир ибрат бордир. Биз сизларни уларнинг қоринларидаги нажосат ва қон ораларидан ичувчилар учун ўтимли таъмли бўлиб чиққан нарса — тоза сут билан суғорурмиз.

67 - An-Nahl (The Bee) - 067

<

Scroll to Top