Эркак эркакнинг, аёл аёлнинг авратига қарамасин
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эркак эркакнинг, аёл аёлнинг авратига қарамасин. Эркак эркак билан бир матога ўраниб олмасин, аёл аёл билан бир матога ўраниб олмасин», дедилар.
Explanation
Аврат- барча кўриниб қолишидан уялинадиган жой. Эркакнинг аврати киндигидан тиззасигача. Аёлнинг бегона эркакларга нисбатан ҳамма жойи аврат. Бошқа аёллар ва маҳрамларига нисбатан эса, одатда уйда ишлаётганда зоҳир бўладиган аъзоралини кўрсатиши жоиз.
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркак билан эркак ёки аёл билан аёл битта кийимни ёки битта ёпинчиқни ялонғоч бўлиб ичига кириб олишдан қайтардилар. Чунки бир-бирининг авратига қўллари тегиб кетиши мумкин. Тегишлик эса, қараш каби ҳаром, балки унданда ёмонроқ, унданда каттароқ фасодга олиб боради.
Benefits
Ислом жамиятни пок ушлашга ҳарис бўлиб, фаҳшга олиб борувчи барча йўлларни ёпган.
Даволаниш ва шу каби эҳтиёжлар сабабли (агар бошқа имконият йўқ бўлса) авратга қараш шаҳватсиз бўлиш шарти билан жоиз.
Мусулмон авратини беркитишга ва бошқаларнинг авратига қарамасликка буюрилган.
Эркаклар эркакларга, аёллар аёлларга деб хос зикр қилинди. Чунки авратларни улар олдида очиш ва қараш кўпинча содир бўлади.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

