HadeethEnc · 1.20.0
Ипак ва дийбож кийманглар. Тилла ва кумуш идишларда ичманглар. Улардан ясалган товоқларда еманглар.Албатта, (мазкур нарсалар) бу дунёда улар учун, охиратда эса биз учун», деганларини эшитганман», деди
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абдураҳмон ибн Абу Лайлодан ривоят қилинади: «Улар Ҳузайфа разияллоҳу анҳунинг ҳузурида эдилар. Шунда (хизматкоридан) сув талаб қилди ва бир мажусий сув олиб келди. Қўлларига идишни қўйганида унга ирғитдилар. «Мен уни биринчи ёки иккинчи марта қайтармаганимда (бу ишни қилмаган бўлардим). Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ипак ва дийбож кийманглар. Тилла ва кумуш идишларда ичманглар. Улардан ясалган товоқларда еманглар.Албатта, (мазкур нарсалар) бу дунёда улар учун, охиратда эса биз учун», деганларини эшитганман», деди.
02
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакларни ипакнинг барча туридан қайтардилар. Эркакларни ҳам аёлларни ҳам олтин ёки кумуш идишларда ейиш ва ичишдан қайтардилар. Ва хабар бердиларки, у (қайтарилган нарсалар) қиёмат куни мўминлар учунгина хос бўлади. Чунки улар дунёда Аллоҳга итоат қилиб, улардан ўзларини тийган эдилар. Кофирларга эса, охиратда бу нарсалар йўқ. Чунки улар дунё ҳаётида шу нарсаларни ишлатиб, Аллоҳга осий бўлганлар.
03
Benefits
Ипак ва дийбож кийиш эркаларга ҳаром, кийган киши учун қаттиқ жазо бор.
Аёлар ипак ва дийбож кийишлари жоиз.
Эркакларга ҳам, аёлларга ҳам олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш ҳаром.
Ҳузайфа разияллоҳу анҳунинг (идиш келтирган кишига нисбатан) қаттиққўллик билан инкор қилишларининг сабаби шундаки, у зот унга тилла ва кумуш идишлардан фойдаланишни бир неча бор тақиқлаган эдилар. Бироқ, у киши бундан тўхтамагани сабабли Ҳузайфа разияллоҳу анҳу охири кескин чора кўрдилар.

Attribution
[Муттафақун алайҳ]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares