Покизалик - иймоннинг ярмидир. “Алҳамду лиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамду лиллаҳ” осмонлару ер оралиғини тўлдиришади (ёки тўлдиради)
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Молик Ҳорис ибн Осим Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Покизалик - иймоннинг ярмидир. “Алҳамду лиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамду лиллаҳ” осмонлару ер оралиғини тўлдиришади (ёки тўлдиради). Намоз нурдир. Садақа (закот ) далил-ҳужжатдир. Сабр зиёдир! Қуръон сенинг фойдангга ёхуд зарарингга ҳужжатдир. Ҳамма тонг саҳардан ҳаракат қилиб, ўзини (Аллоҳга ёки шайтонга) сотади. Ёки нафсини халос қилади ёки уни ҳалок этади».
Explanation
Сабрли одам нурда, ҳидоятда ва тўғри йўлда мудом қолади. Сабр ― Аллоҳ таолога итоат этишда, гуноҳлардан тийилишда ва дунёнинг турли машаққат ва қийинчиликларига сабр қилишдир. Агар Қуръонни ўрганиб унга амал қилсангиз, Қуръон сизнинг фойдангизга ҳужжат бўлади, аммо тиловат ҳам, амал ҳам қилмай, уни ташлаб қўйсангиз, унда у зарарингизга ҳужжат бўлади. Сўнгра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча одамлар уйқуларидан уйғониб, турфа ишлар учун турли томонларга тарқалиб, ҳаракатларини бошлашидан дарак бердилар. Уларнинг айримлари Аллоҳ таолога тоату ибодат қилишда устивор туриб, ўз жонларини жаҳаннамдан қутқарсалар, баъзилари эса, Аллоҳ йўлидан оғиб, гуноҳлар ботқоғига ботиб, жаҳаннамга кириш билан ўз жонларини ҳалокатга отадилар.
Benefits
Намозни ўз вақтида ўқишга эътиборни қаратиш. Чунки намоз банда учун дунё ва охиратда нурдир.
Садақа — иймон садоқатига очиқ далил.
Сизнинг зарарингизга эмас, фойдангизга ҳужжат бўлиши учун, Қуръонга амал қилиш ва уни тасдиқлашнинг аҳамияти.
Нафсни тоату ибодат билан машғул қилмасангиз, сизни гуноҳлар билан машғул қилади.
Ҳар бир инсоннинг амал қилиши муқаррардир. У ўз жонини ёки тоату ибодат билан (жаҳаннам оловидан) қутқаради ёки гуноҳлар билан ҳалокатга олиб боради.
Сабр ― чидам ҳамда сарҳисобни талаб қилади ва у машаққатлидир.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

