Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Молик Ашъарий разияллоҳу анҳудан нақл қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради. Намоз (дунё ва охиратда) нур, садақа (кишининг нафси мол-дунёни яхши кўрса-да, иймони ундан устун эканлигига) ҳужжат, сабр зиёдир (унда ёруғлик ҳам, ҳарорат-машаққат ҳам бор; мусибатларга сабр қилиш машаққат, лекин унинг ортидан, албатта ёруғлик келади). Қуръон (агар унга амал қилсанг) сенинг фойдангга, ёки (амал қилмайдиган бўлсанг) зарарингга (ҳужжатдир). Барча инсонлар эрталабдан ҳаракатга тушиб, нафсини (хайрли амаллар қилиб Аллоҳга ёхуд бузуқ ишлар билан шайтонга) сотади, ё уни (дўзахдан) озод қилади, ё (дўзахга ташлаб) ҳалок қилади».
Explanation
Сабрли одам нурда, ҳидоятда ва тўғри йўлда мудом қолади. Сабр ― Аллоҳ таолога итоат этишда, гуноҳлардан тийилишда ва дунёнинг турли машаққат ва қийинчиликларига сабр қилишдир. Агар Қуръонни ўрганиб унга амал қилсангиз, Қуръон сизнинг фойдангизга ҳужжат бўлади, аммо тиловат ҳам, амал ҳам қилмай, уни ташлаб қўйсангиз, унда у зарарингизга ҳужжат бўлади. Сўнгра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча одамлар уйқуларидан уйғониб, турфа ишлар учун турли томонларга тарқалиб, ҳаракатларини бошлашидан дарак бердилар. Уларнинг айримлари Аллоҳ таолога тоату ибодат қилишда устивор туриб, ўз жонларини жаҳаннамдан қутқарсалар, баъзилари эса, Аллоҳ йўлидан оғиб, гуноҳлар ботқоғига ботиб, жаҳаннамга кириш билан ўз жонларини ҳалокатга отадилар.
Benefits
Намозни ўз вақтида ўқишга эътиборни қаратиш. Чунки намоз банда учун дунё ва охиратда нурдир.
Садақа — иймон садоқатига очиқ далил.
Сизнинг зарарингизга эмас, фойдангизга ҳужжат бўлиши учун, Қуръонга амал қилиш ва уни тасдиқлашнинг аҳамияти.
Нафсни тоату ибодат билан машғул қилмасангиз, сизни гуноҳлар билан машғул қилади.
Ҳар бир инсоннинг амал қилиши муқаррардир. У ўз жонини ёки тоату ибодат билан (жаҳаннам оловидан) қутқаради ёки гуноҳлар билан ҳалокатга олиб боради.
Сабр ― чидам ҳамда сарҳисобни талаб қилади ва у машаққатлидир.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

