02
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Ислом динини беш устун устига қурилган мустаҳкам бинога ўхшатдилар. Исломнинг бошқа хислатлари бинонинг тўлиқловчи ўрнида. Бу рукнларнинг биринчиси: икки шаҳодат; Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллохнинг расули эканлигига гувоҳлик бериш. Бири иккинчисидан айрилмайди. Банда Аллоҳ таолонинг ягоналиги ва ибодатга фақат Унинг Ўзи лойиқ эканини эътироф этиб, унинг маъносига амал қилиб, Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиб, иймон келтириб гувоҳлик беради. Иккинчи рукн: намозни қоим қилиш: Улар бир кеча-кундузда ўқиладиган бешта намоз: бомдод, пешин, аср, шом ва ҳуфтонни шарти, арконлари ва вожиботларига амал қилган ҳолда ўқиш. Учинчи рукн: фарз закотни бериш. У мол билан бўладиган ибодат бўлиб, шариатдаги маълум миқдорга етгач ҳақли одамга берилади. Тўртинчи рукн: ҳаж – Маккага ҳаж амалларини бажариш ва Аллоҳ таолога ибодат қилиш учун бориш. Бешинчи рукн: рамазон рўзасини тутиш – бомдоддан то шомгача ейиш, ичиш ва бошқа рўзани бузувчи нарсалардан Аллоҳга ибодат қилиш ниятида тийилиш.
03
Benefits
Икки шаҳодат бир-биридан ажралмайди, шунинг учун битта рукн қилинган.
Икки шаҳодат диннинг асоси бўлиб, на амал ва на сўз бу икки шаҳодатсиз қабул бўлмайди.
Attribution
[Бухорий ва Муслим ривояти]