исмим Зимом ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданман
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга масжидда ўтирганимизда туяга минган бир одам кириб келди-да, туясини чўктириб, боғлаб бўлгач: «Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?», - деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар орасида суяниб ўтирган эдилар. Саҳобалар: «Анави оппоққина одам», - дедилар. Ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнга: «Эй, Абдулмутталибнинг ўғли!», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», дедилар. Ҳалиги одам: «Мен сиздан баъзи нарсаларни сўрайман. Сўраганда ҳам жуда қаттиқ сўрайман. Шунинг учун аччиғингиз келмасин», - деди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нимани хоҳласанг сўрайвер!», дедилар.«Сизнинг ва сиздан аввалгиларнинг раббисини ўртага қўйиб сўрайман, сизни Аллоҳ одамларнинг барчасига пайғамбар қилиб юбордими?»,- деб сўради. «Аллоҳга қасам Ҳа»,- дедилар Расулуллоҳ. «Аллоҳга қасамёд этиб сиздан сўрайман, беш вақт намоз ўқишимизни Аллоҳ буюрдими?»,- деди. Пайғамбаримиз «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб беришни сизга Аллоҳ буюрдими?»,- деди. «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутишни Аллоҳ буюрдими?»,- деб сўради. «Ҳа»,- дедилар. Шундан сўнг у киши деди: «Мен сиз олиб келган нарсаларга иймон келтирдим. Мен ўз қавмим юборган вакилдирман, исмим Зимом ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданман».
Explanation
Benefits
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чиройли аҳлоқи ва юмшоқлик билан берган жавоблари. Зеро юмшоқлик билан берилган жавоб, даъватни қабул қилиш омилларидан биридир.
Мадомики, камситиш қасд қилинмас ва ўзи рози экан, бировни оқ ёки қизил рангли, узун ёки бўйи паст дея таърифлашнинг жоизлиги.
Кофирнинг, бирон эҳтиёжи бўлгани маҳал, масжидга киришининг жоизлиги.
Юқоридаги ҳадисда ҳаж тилга олинмади. Чунки у одам келганида, ҳаж ҳануз фарз қилинмаган эди.
Саҳобаларнинг одамларни Ислом динига даъват қилишга ошиқликлари. Чунки Зимома разияллоҳу анҳу Ислом динини қабул қилиши биланоқ қабиласини даъват қилишга рағбат қилди.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

