Кишининг ўзига тегишли бўлмаган нарсани тарк этиши унинг исломининг – гўзаллилигидандир», – дедилар
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кишининг ўзига тегишли бўлмаган нарсани тарк этиши унинг исломининг – гўзаллилигидандир», – дедилар.
Explanation
Benefits
Беҳуда сўз ва ортиқча ишларни тарк этиш – инсон динининг комиллигига далолатдир.
Инсоннинг исломини гўзал қиладиган нарсалардан бири — унинг ўзига тегишли бўлмаган, фойдасиз нарсалардан узоқ туриши бўлса, яна бир гўзал жиҳати — унинг дини ва дунёсига фойда берувчи ишлар билан машғул бўлишидадир.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун вароъни (тақвони) бир калимада жамладилар: «Кишининг исломининг гўзаллигидан – ўзига тегишлик бўлмаган нарсани тарк этиши». Бу гап сўзлаш, қараш, эшитиш, қўл билан иш қилиш, юриш, фикр юритиш ва бошқа ички-ташқи ҳаракатларнинг барчасини ўз ичига олади. Бу – тақво ҳақида мукаммал ва шифобахш сўздир.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтганлар: Ушбу ҳадис – одоб илмининг асосларидан биридир.
Илм талаб қилишга тарғиб бор. Чунки илм орқали инсон ўзига тегишли ва тегишли бўлмаган нарсани ажрата олади.
Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва насиҳат қилиш – инсонга тегишли ишлардандир. Чунки улар буюрилган ишлардан ҳисобланади.
Ҳадиснинг умумий маъносига қуйидагилар ҳам киради: инсонга тегишли бўлмаган, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёқтирмаган ишлардан узоқ туриш. Шунингдек, охиратга оид кераксиз масалалардан ҳам узоқ туриш, масалан: ғайб ҳақиқатлари, яратилиш ва амал ҳақидаги майда-чуйда батафсил баҳслар. Шунингдек, ҳеч қачон содир бўлмаган ёки содир бўлиши деярли мумкин бўлмаган, ҳатто тасаввурга ҳам келмайдиган масалалар ҳақида савол бериш ва тортишиш.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

