Гумондан ҳазар қилинг! Гумон энг ёлғон сўздир
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Гумондан ҳазар қилинг! Гумон энг ёлғон сўздир. Гап пойламанглар, гап ташиманглар ва бир-бирингизга ҳасад қилманглар, юз ўгирманглар ва нафратланманглар, Аллоҳ таолонинг ўзаро ака-ука бандалари бўлинглар!», дедилар.
Explanation
1. Гумон - ҳаёлга келган далилга асосланмаган туҳмат. Унинг энг ёлғон сўз эканини баёнладилар.
2. Гап пойлаш - инсонларнинг авратини кўз ёки қулоқ билан излаш.
3. Жосуслик - яширин ишларни излаш. Кўпинча ёмонликни излашга ишлатилади.
4. Ҳасад - бошқаларнинг бир неъматга эришишларини ёмон кўриш.
5. Юз ўгириш - бир-биридан юз ўгириш, салом ҳам бермаслик ва зиёрат ҳам қилмаслик.
6. Нафратланиш - бошқаларга азият бериш билан бирга уларни ёмон кўриш, ўзидан қочириш, қовоғини солиш ва хуник тарзда учрашиш.
Сўнгра мусулмонларни бир-бирлари билан аҳволларини ўнглайдиган буюк бир сўзни айтдилар: «Аллоҳ таолонинг ўзаро ака-ука бандалари бўлинглар!» Биродарчилик одамларни бир-бирига боғлайдиган алоқа бўлиб, бир-бирига муҳаббат ва улфатликни зиёда қилади.
Benefits
Бу ерда ҳаёлига ўрнашиб оладиган туҳмат мақсад қилинмоқда. Ҳаёлга келиб кетадиган ва ўрнашмайдиган ҳаёллар ҳақида инсон сўралмайди.
Жосуслик, ҳасад ва шу каби мусулмон халқни бир-биридан қочирадиган сабабабларни қилиш ҳаром.
Муслмон мусулмонга акаси каби муомила қилиб уни яхши кўриши ва унга холис бўлиши лозим.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

