Уни олдига бор ва: «Сен дўзах аҳлидан эмас, жаннат аҳлидансан
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Собит ибн Қайсни изладилар. Бир киши: «Буни мен қиламан, ё Аллоҳнинг элчиси», – деди: Собитнинг олдига бориб, (уни ниҳоятда ғамга ботган) бошини эгиб олган қайғули бир ҳолатда кўрди. «Сенга нима бўлди», – деб сўради. У ҳаммаси тамом, у овозини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг овозларидан баланд кўтарар эди (овози баланд киши эди), амалим ҳабата бўлиб дўзахга кираман (деб ўйлаб қолибди)». Бояги киши (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга) келиб: «У шундай-шундай деб айтди», деди. Сўнгра катта башорат билан қайтди. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «Уни олдига бор ва: «Сен дўзах аҳлидан эмас, жаннат аҳлидансан», деб айт», – дедилар.
Explanation
Бояги киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига қайтиб бўлган воқеани айтиб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини Собит разияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб у киши дўзах эмас, балки жаннат аҳлидан эканларини хабар беришга буюрдилар. Чунки у киши овозларининг баландлиги хилқаттан шунақа эди ҳамда у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ансорларнинг хатиби эдилар.
Benefits
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларга бўлган эътиборлари ва уларни излашлари.
Саҳоба разияллоҳу анҳумларнинг хавфлари ва амаллари ҳабата бўлишидан қўрқишлари.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилаётганда одобни сақлаш лозим ва вафотларидан сўнг суннатларини эшитганда овозни пасайтириш.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

