Уларнинг сенга қилган хиёнатлари, итоатсизликлари ва ёлғонлари сенинг уларга берган жазойинг билан ўлчанади
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Оиша разияллоҳу анаҳодан ривоят қилинади: Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салалмнинг олдида ўтирар экан: Ё Расулуллоҳ, менинг менга ёлғон гапирадиган, хиёнат қиладиган ва итоат қилмайдиган қулларим бор. Мен уларни ураман, сўкаман. Бундай ҳолатда менинг ҳолим нима бўлади?,- деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Уларнинг сенга қилган хиёнатлари, итоатсизликлари ва ёлғонлари сенинг уларга берган жазойинг билан ўлчанади. Бирган жазойинг уларнинг қилмишларига яраша бўлган бўлса, иш тамом: сенга фойда ҳам, зарар ҳам йўқ. Агар берган жазойинг уларнинг қилмишларидан кўра озроқ бўлса, бу, сенга лутфдир. Агар берган жазойинг уларнинг қилмишларидан кўра каттароқ бўлган бўлса, ортиқчаси учун сендан қасос олинади"- дея жавоб бердилар. Буни эшитган одам бир оз узоқлашиб, ҳўнграб йиғлай бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен Аллоҳнинг ушбу: "Қиёмат куни учун адолат тарозиларини қурамиз. Шундай экан, ҳеч кимга зулм қилинмас!" оятини ўқимаганмисан?", - дедилар. Ҳалиги одам: "Ё Расулллоҳ, ўзим учун ҳам, улар учун ҳам улардан ажралишдан бошқа эзгуликни кўрмаяпман ва Сизни гувоҳ қилиб айтаманки, уларнинг ҳар бири озоддирлар",-деди.
Explanation
Ҳалиги одам Қиёматдаги сарҳисоб ва азоб қўрқусидан: "Ё Расулллоҳ, ўзим учун ҳам, улар учун ҳам улардан Аллоҳ учун ажралишдан бошқа эзгуликни кўрмаяпман ва Сизни гувоҳ қилиб айтаманки, уларнинг ҳар бири ҳур-эркиндир",- деди.
Benefits
Қилмиш ва таъзир бир бирига тенг ёки таъзир озроқ бўлса зарари йўқлиги, таъзирнинг ортиб кетиши эса ҳаром бўлиб, золимдан қасос олинишлиги.
Хизматкор ва ожиз одамларга чиройли муомала қилишга рағбатлантириш.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

