Ўлимни чипор қўчқор шаклида олиб келинади
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинган: "Ўлимни чипор қўчқор шаклида олиб келинади. Ҳайқирувчи: "Ҳой жаннат аҳли" деб ҳайқиради. Улар бўйларини чўзиб, (ҳайқириқ келган томонга) қарайдилар. Ҳайқирувчи: "Бунинг нима эканини биласизларми?", - деб сўраганида улар: "Ҳа, бу - ўлим", - деб жавоб берадилар. Сўнгра ҳайқирувчи: "Ҳой жаҳаннам аҳли!", - деб ҳайқиради. Улар бошларини кўтариб, (ҳайқириқ келган томонга) қарайдилар. Ҳайқирувчи: "Бунинг нима эканини биласизларми?", - деб сўраганида, улар: "Ҳа, бу - ўлим", - деб жавоб берадилар. Қўчқор (ўлим)ни бўғизланади. Ҳайқирувчи: "Эй жаннат аҳли, (сизлар учун жаннатда) мангулик бор, ўлим йўқ. Эй жаҳаннам аҳли, (сизлар учун жаҳаннамда) мангулик бор, ўлим йўқ", - деб нидо қилади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уларни ҳасрат кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳ қил. Улар ғафлатдадирлар». Ана у дунё аҳли ғафлаттадирлар «улар иймон келтирмаслар». (Марям: 39) оятини ўқидилар".
Explanation
Benefits
Ҳасрат ва пушаймонлик куни бўлган Қиёматнинг даҳшатларидан огоҳлантиришлик.
Жаннат аҳли ҳар дойим хурсандчиликда ва жаҳаннам аҳли эса, ҳар дойим ғамда эканининг баёни.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

