Ким тоатдан чиқиб, жамоатни тарк қилган ҳолда ўлса, жоҳилият ўлими билан ўлибди
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким тоатдан чиқиб, жамоатни тарк қилган ҳолда ўлса, жоҳилият ўлими билан ўлибди. Кимда-ким миллати учун ғазабланиб, мақсади ноаниқ байроқ остида жанг қилса, ёки миллатчиликга даъват қилса, ёки миллатчиликга ёрдам берса ва шу ҳолда ўлим топса, жоҳилият ўлими билан ўлибди! Кимда-ким менинг умматимга қарши чиқиб, улардан яхши ва ёмонларини ўлдирса, мўминларини ўлдириш оқибатидан ҳам қўрқмаса ва ҳеч кимнинг аҳдига вафо қилмаса, бас у мендан эмас, мен ҳам ундан эмасдирман!» –дедилар».
Explanation
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ким ҳақлиги ботиллигидан ажрамаган байроқ остида урушса, дин ва ҳақ учун эмас, балки илм ва ақлсиз мутаассибларча ўз қавми ва қабиласи учунгина ғазаб қилса, урушса ва шу ҳолда ўлса, жоҳилият қатли каби қатл бўлишини таълим бердилар.
Ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига қарши чиқса, солиҳи-ю фожирига қилич кўтарса, нима қилаётганига эътибор бермаса, мўминини ўлдириш оқибатидан қўрқмаса, валий амр ва кофирларга берган аҳдига вафо қилмасдан бузса, катта гуноҳга қўл урган бўлади. Ким ушбу ишни қилса, бу қаттиқ тахдидга лойиқ бўлади.
Benefits
Имом тоатидан чиққан ва мусулмонлар жамоатидан ажраган инсонга қаттиқ огоҳлантириш бор. Ким шундай ҳолда ўлса, аҳли жохилият йўлида ўлади.
Ҳадисда ўз қавми учун урушишдан қайтариқ бор.
Аҳдга вафо қилиш вожибдир.
Итоаткорликда ва жамоатга қўшилишда кўп яхшилик, ҳотиржамлик ва ҳолат яхшиланиши бор.
Жоҳилият аҳли ахволига ўхшашдан қайтариқ бор.
Мусулмонлар жамоатини маҳкам тутишга бўлган буйруқ.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

