Келажакда шундай амирлар бўладики, уларнинг (ишларини) маъруф ва мункар деб кўрасизлар. Шунда ким (мункарни) ёмон кўрса (гуноҳдан) тоза бўлади, ким (мункарни) инкор қилса (азобдан) саломат бўлади, аммо ким рози бўлса ва эргашса (гуноҳкор бўлади)
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Мўминларнинг онаси Умму Салама разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Келажакда шундай амирлар бўладики, уларнинг (ишларини) маъруф ва мункар деб кўрасизлар. Шунда ким (мункарни) ёмон кўрса (гуноҳдан) тоза бўлади, ким (мункарни) инкор қилса (азобдан) саломат бўлади, аммо ким рози бўлса ва эргашса (гуноҳкор бўлади)». Саҳобалар: «Уларга қарши урушсак бўладими?» деб сўрашди. Шунда «Йўқ, модомики намозни қоим қилсалар», деб жавоб бердилар».
Explanation
Сўнгра: «Бундай сифатларга эга бўлган амирларга қарши урушмайликми?», – деб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар. Шунда уларни бу ишдан қайтардилар ва: «Йўқ, токи сизларнинг орангизда намозни қоим қилар эканлар», – дедилар.
Benefits
Мункарга рози бўлиш ва унга шерик бўлиш мумкин эмас, балки уни инкор қилиш лозим.
Амирлар шариатга хилоф иш қилсалар, бу ишда уларга итоат қилиш жоиз эмас.
Мусулмонлар ишига волий бўлганларга қарши чиқиши мумкин эмас. Чунки бундай ишларнинг ортидан қон тўкилиши ва ҳотиржамлик кетиши каби фасодлар келиб чиқади. Гуноҳкор волийларнинг мункарини кўтара билиш ва уларнинг азийятларига сабр қилиш, уларга қарши чиқишдан келиб чиққан нарсадан кўра енгилроқдир.
Намознинг иши улуғ! Намоз куфр билан ислом ўртасини ажратиб туради.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

