Кучли мўмин заиф – кучсиз мўминдан афзал ва Аллоҳга суюклироқдир. Ҳар иккисида ҳам яхшилик бор
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кучли мўмин заиф – кучсиз мўминдан афзал ва Аллоҳга суюклироқдир. Ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Сен (эй мўмин) ўзингга манфаат келтирадиган нарсаларга ҳарис бўл! Аллоҳдан мадад тилаган ҳолингда (доимо ҳаракатда бўлгин), ожизлик (дангасалик ва сусткашлик) қилмагин! Бошингга бирор мусибат тушса «агар мен фалон чорани кўрганимда бундай мусибат тушмас эди», – демагин, балки, «Аллоҳнинг тақдирида битиб қўйилган иш содир бўлди, У Зот Ўзи хоҳлаган нарсани амалга оширди», – дегин! (Аллоҳга таслим бўлиб, тақдирига рози бўлиб, яна илм билан амал қилишда, сабабларни бажариш билан ҳаракатда давом этавергин). Зеро «Агар, агар …» дейиш (ўтиб кетган ишларга афсус-надомат чекиб, сабабчиларни маломат қилиб ўтиравериш) шайтоннинг ишларига йўл очади».
Explanation
Benefits
Амални қуч-қувват билан бажариш мустаҳаб. Чунки заифлик билан қилинган амалдан кўра қувват билан қилинган амалда кўпроқ фоида бор.
Инсон ўзига манфаат олиб келадиган нарсага харис бўлиши ва бефойда нарсаларни тарк қилиш лозим.
Мўмин барча ишларида ўзига эмас, аксинча, Аллоҳга суяниши лозим.
Қазо ва қадарнинг собитлиги. Тақдирнинг собит бўлиши яхшилик учун ҳаракат қилишга қарши чиқмайди.
Мусибат тушган вақтда ғазабланиб «агар» дейиш ҳамда тақдирга қарши чиқиш ҳаром!
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

