HadeethEnc · 1.20.0
Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абу Масъуд Ал-Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, (уловсиз қолганини айтиб), улов сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менда йўқ»,— дедилар.
Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ мен унга улов берадиган одамга йўллаб қўяман», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади»,— дедилар».
02
Explanation
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: «Уловим ҳалок бўлди, мени етказиб қўядиган минишга улов беринг», – деди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларда миниши учун уловлари йўқ эканини айтиб узр сўрадилар. Шу ерда бўлганлардан бири: «Йо Расулуллоҳ, мен уни, унга улов берадиган кишига йўллаб қўяман»— деди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳтожни садақа берувчига далолат қилгани учун садақа берганнинг ажру савобида шерик эканини хабар бердилар.
03
Benefits
Яхшиликка далолат қилишга ундамоқ.
Яхшиликка далолат қилиш мусулмон жамиятининг такоммиллашишига сабаб бўладиган омиллардандир.
Аллоҳ таолонинг фазли кенглиги.
Ҳадис умумий қоида бўлиб, унга барча яхши амаллар киради.
Инсон сўровчининг сўраганини бера олмаса, бошқа бера оладиганга далолат қилсин.
Яхшиликка далолат қилиш мусулмон жамиятининг такоммиллашишига сабаб бўладиган омиллардандир.
Аллоҳ таолонинг фазли кенглиги.
Ҳадис умумий қоида бўлиб, унга барча яхши амаллар киради.
Инсон сўровчининг сўраганини бера олмаса, бошқа бера оладиганга далолат қилсин.
Attribution
[Имом Муслим ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

