HadeethEnc · 1.20.0
Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка уни ўчирувчи яхшиликни эргаштир ва инсонларга яхши хулқ билан муомала қил!», – дедилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абу Зарр Жундуб ибн Жунода ва Абу Абдураҳмон Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка уни ўчирувчи яхшиликни эргаштир ва инсонларга яхши хулқ билан муомала қил!», – дедилар.
02
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда учта нарсага буюрмоқдалар. Биринчи: Аллоҳдан тақво қилиш — яъни ҳар бир вақтда, ҳар бир ҳолатда, яширин ва ошкора ҳолда, фаровонликда ҳам, қийинчиликда ҳам ва бошқа барча ҳолатларда вожиб амалларни бажариш ва ҳаром ишлардан тийилишдир. Иккинчи: агар бир ёмон иш қилиб қўйсанг, ундан кейин намоз, садақа, ота-онага яхшилик, силаи раҳм, тавба ва шу каби солиҳ амалларни қил. Чунки солиҳ амаллар ёмонликни ўчиради. Учинчи: Инсонларга табассум, мулойимлик, раҳмдиллик, яхшилик қилиш ва озор етказишдан тийилиш билан гўзал муомалада бўл.
03
Benefits
Аллоҳ таолонинг бандаларга раҳмати, мағфирати ва афви билан кўрсатган фазли-карами.
Ҳадис уч хил ҳуқуқни қамраб олган: Аллоҳнинг ҳаққи – ундан тақво қилиш. Нафснинг ҳаққи – ёмон амаллардан сўнг яхши амаллар қилиш. Одамларнинг ҳаққи – улар билан гўзал ахлоқ билан муомала қилиш.
Ёмон амаллардан кейин яхши амалларга ҳаракат қилиш ва гўзал хулқ — тақвонинг хислатларидандир. Баён қилишга эҳтиёж бўлгани учун алоҳида зикр қилинди.

Attribution
[Тирмизий ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares