HadeethEnc · 1.20.0
Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир»,— деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир»,— деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар. Шунда улардан бири: «Агар биродаримда мен айтган ўша сифат бор бўлса ҳам ғийбат бўладими?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда бор айбни айтган бўлсанг, ғийбат қилган бўласан. Агар сен айтган сифат унда бўлмаса, бўхтон қилган бўласан», деб жавоб бердилар».
02
Explanation
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳаром қилинган ғийбат нималигини баён қилмоқдалар. Ғийбат бир мусулмоннинг орқасидан ўзи эшитса, ёмон кўрадиган кўринишидаги ёки феъл-атворидаги сифатини гапиришдир. Масалан, ғилай, хиёнаткор, алдоқчи ва шунга ўхшаш ёмон сифатлар билан сифатлаш, агар у сифат унда бўлса ҳам ғийбат ҳисобланади.
Агар унда у сифат бўлмаса, ғийбаттан хам баттари бўхтон, яъни кишида йўқ сифатни бор деб туҳмат қилган бўлади.
Агар унда у сифат бўлмаса, ғийбаттан хам баттари бўхтон, яъни кишида йўқ сифатни бор деб туҳмат қилган бўлади.
03
Benefits
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълим беришдаги чиройлик услублари. Масалан, бу хадисда, савол бериш тариқасида ўргатмоқдалар.
Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Аллоҳ ва Расули билувчироқдир», – дейишлари, уларнинг чиройлик одобига далолат қилади.
Билмаган нарсасидан сўралган одам: «Аллоҳ билувчироқдир», деб жавоб бериши.
Шариат халқнинг орасидаги биродарчилик ва бошқаларнинг хаққини ҳимоя қилиши.
Ғийбат қилиш ҳаром. Баъзи ўринлар бундан мустаснодир. Улардан: Мазлум ўзидан зулмни даф қилиши учун золимдан ҳаққини олиб берадиган инсонга айтиши ёки оила қуриш, шерикчилик, қўшничилик ва шунга ўхшаш нарсаларда маслаҳатлашиш.

Attribution
[Имом Муслим ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares