HadeethEnc · 1.20.0
Қиёмат куни мўминнинг амал тарозисида гўзал хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди. Албатта, Аллоҳ фаҳш ва чиркин сўз айтувчини ёмон кўрур», – дедилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат куни мўминнинг амал тарозисида гўзал хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди. Албатта, Аллоҳ фаҳш ва чиркин сўз айтувчини ёмон кўрур», – дедилар.
02
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўминнинг тарозисидаги сўзлари ва амаллари ичидаги энг оғири чиройли хулқ эканини хабар бердилар. Чиройли хулқ табассум қилиш, азият бермаслик, кўп яхшилик қилиш билан бўлади. Аллоҳ таоло жирканч сўз ва амалларни қилувчиларни ёмон кўради.
03
Benefits
Ҳусни хулқнинг фазилати. У бандага Аллоҳ ва бандаларининг муҳаббатини жалб қилади. Қиёмат куни тарозида тортиладиган нарсаларнинг энг улуғидир.
Attribution
[Абу Довуд ва Тирмизий ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

