HadeethEnc · 1.20.0
Одиллар Аллоҳнинг ҳузурида, икки қўли хам ўнг бўлган Раҳмон зотнинг ўнг томонида нурдан бўлган минбарларда бўладилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Одиллар Аллоҳнинг ҳузурида, икки қўли хам ўнг бўлган Раҳмон зотнинг ўнг томонида нурдан бўлган минбарларда бўладилар. Улар – ўз ҳукмларида, аҳлларида ва ўзлари бошлиқ бўлган (барча) нарсаларда адолат қиладиганлардир».
02
Explanation
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ўз ҳукмларида, аҳлларида ва ўзлари бошлиқ бўлган (барча) нарсада адолат қиладиганлар қиёмат куни олий, баланд ва нурдан яралган минбарларда ўтиришларини хабар бердилар. У минбарлар Рахмон таолонинг ўнг томонидадир ва У Зотнинг икки қўли хам ўнгдир.
03
Benefits
Адолатнинг фазли ва унга тарғиб қилиш.
Адолат – умумий сўз бўлиб, барча бошқарувлар ва одамлар устидан ҳукм қилишни ўз ичига олади, ҳаттоки аёллари, болалари ва бошқа инсонлар ўртасида ҳам адолат қилишликдир.
Адолат қилувчи кимсаларнинг қиёмат кунидаги манзилати.
Қиёмат куни иймон аҳлиниг манзиллари, ўз амалларига яраша фарқ қилади.
Инсонни тоат-ибодатга қизиқтириш даъват услубларидан биридир.

Attribution
[Имом Муслим ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares