Банда гуноҳ қилди ва: «Эй, Аллоҳим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббиларидан ҳикоя қилароқ:
«Банда гуноҳ қилди ва:
«Эй, Аллоҳим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди.
Шунда У зот таборака ва таоло:
«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди.
Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва:
«Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди.
Шунда У зот таборака ва таоло:
«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳни мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди.
Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва:
«Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди.
Шунда У зот таборака ва таоло:
«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди. Хоҳлаганингни қилавер, батаҳқиқ, сени мағфират қилдим», дейди»,- дедилар».
Explanation
Benefits
Аллоҳга иймон келтирган инсон Раббисининг кечиримини умид қилади, унинг жазосидан қўрқади, тавбага шошилади ва қилаётган гуноҳида давом этмайди.
Тавбанинг тўғри бўлиш шартлари: Гуноҳни ташлаш, унга надомат чекиш, унга қайтмасликка азм қилиш. Агар гуноҳ иши инсонларнинг моли, обрўси ёки нафсониятига тегишли бўлса уларнинг ҳақларини қайтариш ёки кечирим сўраб ҳақни адо этишлик.
Аллоҳ таолони танишнинг аҳамияти, чунки шу илм бандани ҳар сафар гуноҳ қилганда тавба қилишга ундайди ва умидсизликка тушиб қолишдан қайтаради.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

