Дунёда бир ғариб ёки йўловчидек бўлгин
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки елкамдан тутиб дедилар: «Дунёда бир ғариб ёки
йўловчидек бўлгин». Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтардилар: «Кун ботса, тонгни кутма. Тонг кирса, кеч бўлишини кутма. Касалликдан олдин соғлигингни,
ўлимингдан олдин ҳаётингни ғанимат бил».
Explanation
Ҳатто ғарибдан ҳам ортиқроқ ҳолатда йўловчи каби бўл. Чунки ғариб бошқа юртда узоқ муддат туриб қолиши мумкин. Лекин йўловчи эса йўлдан ўтиб кетаётган киши бўлиб, у, албатта, ўз ватанига қайтишни истайди. Йўловчининг одати енгил юриш, ортиқча юкдан қочиш ва тўхтаб қолмасликдир. Унинг барча интилиши — манзилига етиб боришдир.
Шунингдек, мўмин киши ҳам дунёда мусофир кабидир: унинг эҳтиёжи фақатгина охират манзилига етказадиган воситалардан иборат бўлиши керак. Дунёнинг ортиқча нарсалари унга шарт эмас.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо бу насиҳатга амал қилдилар. У киши шундай дер эдилар: Агар тонг оттирсанг, кечни кутма! Кеч кирса, тонгни кутма! Ўзингни қабр аҳлларидан деб ҳисобла! Чунки умр соғлиқ ва касалликдан ҳоли эмас. Касал кунинг келишидан олдин соғ-саломат кунингда тоат ибодат қилиб ол. Касаллик сен ва солиҳ амаллар орасини тўсиб қўймасидан олдин соғ-саломат пайтингни ғанимат бил. Дунё ҳаётини ғанимат билиб, ўлимдан кейин манфаат берадиган нарсаларни жамлаб ол.
Benefits
Талаб қилмаса ҳам насиҳат ва тўгри йўл кўрсатиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Дунёда ғарибдек ёки йўловчидек бўл», деган сўзлари У зот таълимда гўзал услублар ва зарби масаллар ишлатишларига далолат қилади.
Одамларнинг охират томон юришлари ҳар хил. Йўловчи зуҳд масаласида ғарибдан кўра олийроқдир.
Орзуни қисқа қилиш ва ўлимга тайёр туриш.
Ҳадис ризқдан воз кечиш ёки дунё лаззатларини ҳаром дейишга далолат қилмайди. Аксинча, дунёнинг ўткинчилигини эслатиб, унга ортиқча берилиб кетмасликка ва зоҳидликка тарғиб қилади.
Соғлиқ ёки ўлим тўсқинлик қилиб қолмасидан аввал савобли амалларга шошилиш.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумонинг фазилатлари – чунки у киши бу насиҳатдан қаттиқ таъсирланганлар.
Мўминнинг ватани – жаннат. Шунинг учун у дунёда ғариб бўлиб, охиратга сафар қилмоқда. Унинг қалби бу ғариб юртга эмас, балки, ўзининг ҳақиқий ватанига – охиратга боғланган. Дунёда туриши эса, фақат зарур эҳтиёжини адо этиш ва охират сафарига тайёргарлик кўриш учундир.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

