HadeethEnc · 1.20.0
Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абу Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!».
02
Explanation
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам авлоддан авлодга ўтиб умматимизнинг биринчи авлодигача етиб келган, олдинги пайғамбарлардан қолган бир васият борлиги ҳақида хабар бердилар. У ҳам бўлса:
«Қилмоқчи бўлган ишингга қара: агар у ишдан уялишга ҳожат бўлмаса, уни бажар; агар у иш уялишга арзийдиган нарса бўлса, уни тарк эт. Чунки ёмон ва қораланадиган ишлардан қайтарувчи нарса — ҳаёдир. Кимда ҳаё бўлмаса, у ҳар турли фаҳш ва мункар ишлар ичига чўкиб кетади».

03
Benefits
Ҳаё яхши хулқларнинг асли.
Ҳаё анбиёларнинг сифатидан ва улардан бизга мерос.
Ҳаё мусулмон кишини зийнатловчи амалларга чорлайди ва уни булғайдиган ишлардан қайтаради.
Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу ердаги амр мубоҳликка далолат қилади. Аллоҳдан ҳам, одамлардан ҳам уялмайдиган иш бўлса, уни бажараверсин. Агар уялтирадиган иш бўлса, қилмасин. Ислом динининг бутун мазмун-моҳияти шу нарса устига қурилган. Яъни, инсон вожиб ва мандуб ишларни тарк қилишдан ҳамда ҳаром ва макруҳ ишларни бажаришдан уялиши лозим. Мубоҳга келсак, уни бажаришдан ёки тарк қилишдан уялиш ўрнига қараб жоиз. Шундай қилиб ҳадис Исломнинг беш ҳукмини ўз ичига олди. Бу таҳдидли буйруқ ҳам дейилган. Яъни, агар сенда ҳаё бўлмаса, хоҳлаганингни қил, Аллоҳ албатта жазоингни беради деган маъно. Яна хабар маъносидаги буйруқ ҳам дейилган. Яъни, уялмаган инсон хоҳлаганини қилади.

Attribution
[Имом Бухорий ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares