HadeethEnc · 1.20.0
Ё Расулуллоҳ, жиҳодни энг яхши амал деб биламиз. Жиҳод қилайликми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ. Сиз (аёллар) учун энг афзал жиҳод мабрур ҳаждир», деб жавоб бердилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Мўминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳо: «Ё Расулуллоҳ, жиҳодни энг яхши амал деб биламиз. Жиҳод қилайликми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ. Сиз (аёллар) учун энг афзал жиҳод мабрур ҳаждир», деб жавоб бердилар.
02
Explanation
Саҳобаи киромлар Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни ва Аллоҳнинг душманларига қарши урушишни энг яхши амал деб билганлар. Шунинг учун Оиша разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жиҳод қилишга изн сўрадилар.
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллар учун энг афзал жиҳод нималигини баён қилиб, уларни мабрур ҳажга, яъни Қуръон ва суннатга мувофиқ келадиган, гуноҳ ва риёдан пок бўлган ҳажга йўлладилар.

03
Benefits
Жиҳод эркаклар учун энг яхши амаллардан биридир.
Аёллар учун эса ҳаж ибодати жиҳоддан афзал. Уларга нисбатан ҳаж энг яхши амаллардандир.
Бажарувчига қараб амалларнинг фазилати ҳам ўзгаради.
Ҳаж — нафсга қарши кураш бўлгани, унда мол-дунё сарфланиб, жисмоний кувват талаб этилгани учун ҳам «жиҳод» деб номланган. Зеро, ҳаж худди Аллоҳ йўлидаги жиҳод каби ҳам молиявий, ҳам жисмоний ибодатдир.

Attribution
[Имом Бухорий ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares