HadeethEnc · 1.20.0
Рамазон келганда умра қилгин, чунки ундаги умра ҳажга тенг бўлади», дедилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлардан бўлган бир аёлга – Ибн Аббос унинг исмини айтган эди, лекин мен унутдим – «Нима учун биз билан бирга ҳаж қилмадинг?» дедилар. У: «Иккитагина обкаш (сув ташувчи) туямиз бор эди. Болаларнинг отаси ўғли билан битта обкаш туяда ҳаж қилди, бизга эса суғориш учун битта обкаш туяни қолдириб кетди», деди. У зот: «Рамазон келганда умра қилгин, чунки ундаги умра ҳажга тенг бўлади», дедилар».
02
Explanation
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Ҳажжатул вадоъдан" қайтганларидан сўнг, ҳаж қилмаган ансорлардан бўлган бир аёлга: «Нима учун биз билан бирга ҳаж қилмадинг?» дедилар.
У аёл уйида икки туя бор экани, биттасини эри билан ўғли миниб ҳажга кетганини ва биттасини қудуқдан сув олиб ичишлари учун ташлаб кетганини айтиб узр сўради.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Рамазон ойидаги умра ҳажнинг савобига тенг эканини хабар бердилар.

03
Benefits
Рамазон ойида умра қилишнинг фазилати.
Рамазондаги умра савоб жиҳатидан ҳажга тенг бўлади, аммо, инсондан фарз бўлган ҳаж ибодатини соқит қилмайди.
Вақтнинг шарафи ортишига қараб амалларнинг савоби ҳам зиёда бўлади. Рамазондаги амаллар ҳам шулар жумласидан.

Attribution
[Муттафақун алайҳ]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares