Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилинадиган нарсаларни бермаганми? Ҳар бир тасбеҳингиз – садақа, ҳар бир такбирингиз – садақа, ҳар бир таҳлилингиз – садақа, яхшиликка буюриш – садақа, ёмонликдан қайтариш – садақа ва жуфтингиз билан қовушишингиз ҳам садақа!
Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан баъзи бировлар У зотга дедилар: — Ё Расулуллоҳ! Бой-бадавлат одамлар ажр-савобларни олиб кетишди-ку: улар биз намоз ўқиганимиздек намоз ўқишади, рўза тутганимиздек рўза тути…

