У жин ёдлаб олган ҳақ сўз бўлиб, валийсининг қулоғига товуқ қаққиллагандай қаққиллайди ва унга юздан ошиқ ёлғон аралаштирадилар», – дедилар
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Инсонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан коҳинлар ҳақида сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳеч нарса эмаслар», – дедилар.
«Эй Расулуллоҳ, улар баъзида шундай нарсаларни айтадилар кейин ҳақ бўлиб чиқади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У жин ёдлаб олган ҳақ сўз бўлиб, валийсининг қулоғига товуқ қаққиллагандай қаққиллайди ва унга юздан ошиқ ёлғон аралаштирадилар», – дедилар».
Explanation
Шунда (саҳобалар): «Уларнинг сўзлари баъзида воқеъга тўғри келади. Масалан: «Бирор ғайбий иш фалон ойда фалон кунда бўлади», десалар, улар айтгандай бўлади», дедилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жинлар осмон хабарини ўғирликча эшитадилар. Коҳинлардан бўлган авлиёларининг олдига тушиб уларга хабар беришади. Сўнгра коҳин эшитган нарсасига юзта ёлғон қўшади», дедилар.
Benefits
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилишлари билан, осмон ваҳий ёки бошқа нарсаларни эшитувчилардан сақланди. Ўғирликча эшитиб ва юлдуз ўқидан омонда қолганлар билан бўлиши мумкин.
Жинлар инсонлардан ўзларига дўстлар тутиб оладилар.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

