HadeethEnc · 1.20.0
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари Қуръон эди», – дедилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Саъд ибн Ҳишом ибн Омир Оиша разияллоҳу анҳо ҳузурларига кирганда: «Эй Мўминларнинг онаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари ҳақида менга хабар беринг», – дедилар.
«Қўръон ўқиганмисан», – дедилар.
«Ҳа, албатта (ўқийман)», – дедим.
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари Қуръон эди», – дедилар.
02
Explanation
Мўминлар онаси Оиша разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари ҳақида сўралдилар. Жомеъ сўз билан жавоб бердилар ва сўровчини комил сифатларни ўзида жамлаган Қуръони Каримга йўллаб қўйдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон хулқлари билан хулқланган эдилар. Қуръон буюрган нарсани бажарар, қайтарган нарсасидан четланар эдилар. У кишининг хулқи унга амал қилиш, чегараларида тўхташ, одоблари билан хулқланиш, қиссалари ва масалларидан ибрат олиш эди.
03
Benefits
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон ахлоқлари билан хулқланишда эргашишликка ундамоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқларини мақташ, уларнинг хулқлари ваҳий мишкотидан эди.
Қуръон барча яхши ахлоқлар асосидир.
Исломдаги ахлоқлар диннинг барчасини ўраб олади, унинг амрларини бажариб қайтариқларидан четланишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқларини мақташ, уларнинг хулқлари ваҳий мишкотидан эди.
Қуръон барча яхши ахлоқлар асосидир.
Исломдаги ахлоқлар диннинг барчасини ўраб олади, унинг амрларини бажариб қайтариқларидан четланишдир.
Attribution
[Муслим узун ҳадиснинг бир қисмида ривоят қилган]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

