HadeethEnc · 1.20.0
Аллоҳ ҳар ишни гўзал бажаришни буюрди
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абу Яъло Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Аллоҳ ҳар ишни гўзал бажаришни буюрди. Ҳаттоки, ўлдиришни ҳам эҳсон билан адо қилинг. Агар қўй сўйсангиз, гўзал тарзда сўйинг. Агар қатл қилсангиз чиройли тарзда қатл қилинг. (Жонлиқ сўймоқчи бўлган) Бировингиз пичоқни ўткирлаб турсин ва қурбонлик роҳатда жон берсин!»
02
Explanation
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ ҳар бир ишда бизга эҳсон қилишни вожиб қилганини хабар бердилар.
Эҳсон: Ҳар доим Аллоҳнинг бандани кузатиб туришини эътиқод қилишдир. Бирортага яхшилик қилганда, азият беришдан ўзини тийганда, ўлдирганда ва жонлиқ сўйганда ҳам эҳсон қилишлик лозим. (Яъни Аллоҳ кўриб турганини ҳис қилиб қийнамай сўйиш керак)
Масалан, қасос олаётиб ўлдириш вақтидаги эҳсон: Ўлдирилиши керак бўлган инсонни энг осон ва тез ўладиган йўл билан ўлдирмоқ.
Сўяётгандаги эҳсон: Пичоқнинг ўткир қилиниши, уни ҳайвонни олдида унга кўрсатиб ўткирламаслик ҳамда бошқа ҳайвонни олдида сўймасликдир.

03
Benefits
Аллоҳнинг махлуқотларга бўлган лутфи ва меҳрибонлиги.
Ўлдираётиб ёки сўяётиб ҳам эҳсон қилиш, яъни шариат кўрсатган услубда бўлмоғи.
Шариатимиз ҳаттоки ҳайвонга ҳам меҳр кўрсатиш ва юмшоқ муомалада бўлишга буюриши шариатнинг комил ва у барча яхшиликларни ўз ичига олганлигига далолат қилади.
Инсонни ўлдиргандан кейин мусла қилишдан (мурдасини майдалаш) қайтариш.
Ҳайвонга азоб берадиган барча нарса ҳаромдир.

Attribution
[Имом Муслим ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares