Ҳақиқатда, сизлардан ҳар бир кишининг яратилиши онасининг қорнида қирқ кун ичида томчи сув ("нутфа") ҳолида амалга ошади
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бизга барча ишлари ва сўзлари ҳаққу рост бўлган ва Аллоҳ тарафидан ҳақ
ваъда олишга мушарраф бўлган зот - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам қуйидаги ҳадисни айтганлар: «Ҳақиқатда, сизлардан ҳар бир
кишининг яратилиши онасининг қорнида қирқ кун ичида томчи сув
("нутфа") ҳолида амалга ошади. Сўнг худди шунча муддат ичида лахта қон ("алақа") ҳолида бўлади. Сўнгра яна шунча вақт ичида бир парча гўшт ("музға") ҳолида бўлади. Кейин унга бир фаришта юборилади ва ўша фаришта унга жон пуфлайди. Сўнг фариштага шу инсоннинг тақдирига тааллуқли бўлган тўрт нарсани - ризқи, ажали,
амали ҳамда бахтсиз ёки бахтли эканини ёзиш фармон қилинади. Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, сизлардан бирингиз жаннат аҳлининг амалларини қилиб юради, ҳатто у билан
жаннат ўртасида бир зиро масофа қолади. Шунда унинг китобидаги ёзув вақти етиб, у дўзах аҳлининг амалини қилиб қўяди-да,
дўзахга кириб кетади. Сизларнинг яна бировингиз дўзах аҳлининг амалларини қилиб юради, ҳатто у билан жаҳаннам ўртасида бир зиро масофа қолади. Шунда унинг китобидаги ёзув ғолиб келиб, у инсон жаннат аҳли амалини қилади-да, жаннатга кириб кетади».
Explanation
Benefits
Қазои қадарга иймон келтириш.
Барча ишларнинг охири – бошида тақдирига ёзилгандай бўлиб ниҳоясига етади.
Амалларнинг кўринишига алданиб қолишдан огоҳлантириш, чунки амаллар хотималарига қараб баҳоланади.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

