HadeethEnc · 1.20.0
Аллоҳ таоло бир қанча фарзларни лозим этди, бас, уларни зое қилмангиз. Ҳад- чегараларни белгилади, уларни босиб ўтмангиз. Айрим нарсаларни ҳаром қилди, уларга яқин йўламангиз. Баъзи нарсалар хусусида - унутганидан эмас, сизларга марҳамат кўрсатиб, сукут қилди, бас, улар устида баҳс қилмангиз
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абу Саълаба ал-Хушаний Журсум ибн Ношир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло бир қанча фарзларни лозим этди, бас, уларни зое қилмангиз. Ҳад-
чегараларни белгилади, уларни босиб ўтмангиз. Айрим нарсаларни ҳаром қилди, уларга яқин йўламангиз. Баъзи нарсалар хусусида - унутганидан эмас, сизларга марҳамат кўрсатиб, сукут қилди, бас,
улар устида баҳс қилмангиз».
02
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло бир қанча нарсларни вожиб ва фарз қилганлигини, бас, ўша нарсаларни бажаришимизни ва эътиборсизлик ҳам, тарк ҳам қилмаслигимизни буйруқ қилдилар. Аллоҳ таоло Ўзи рози бўлмайдиган нарсалардан қайтишимиз ва бажармаслигимиз учун чегара ва тўсиқларни белгилаб қўйди. Шу билан бирга шариат буйруқларига қўшимча қўшмаслигимизга буюрдилар. Яна буюрдиларки: Аллоҳ таоло бир нечта нарсаларни ҳаром қилди, унга яқинлашманг ва қабул ҳам қилманг. Булардан бошқа нарсалар ҳақида бандаларига раҳмат ўлароқ ҳукм чиқармади, тарк қилиб қўйди. Шунинг учун мубоҳ ҳолатида қолди, у нарсаларни қидирманглар.
03
Benefits
Ушбу ҳадис Аллоҳ таолонинг қонун чиқарувчи ва ҳукм фақат У Зотнинг қўлида эканига далилдир.
Ҳадисда шаръий қоидалар баён қилинган: Ҳукм — ё очиқ айтилган ёки сукут қилинган; Очиқ айтилгани фарз, суннат ёки ҳаром, макруҳ бўлади. Сукут қилингани эса мубоҳдир.
Аллоҳ таоло ҳеч нарса демаган, фарз қилмаган, тақиқламаган ишлар ҳалолдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисни жуда равшан ва тартибли баён қилдилар.
Аллоҳнинг фарзларини муҳофаза қилиш вожибдир.
Аллоҳ таолонинг ҳудудларини ошиб ўтиш ҳаромдир.

Attribution
[Дороқутний «Сунан» китобида ривоят қилган ва бошқалар ҳам ривоят қилганлар]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares