Агар муаззиннинг азонини эшитсангиз, худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: « Агар муаззиннинг азонини эшитсангиз, худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар. Чунки ким менга бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта саловат айтади. Сўнгра Аллоҳдан мен учун “васила”ни сўранглар. Албатта у жаннатдаги бир манзил бўлиб, Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат биттасигагина берилади. Ўша киши мен бўлсам керак деб умид қиламан. Ким мен учун “васила”ни сўраса унга шафоатим вожиб бўлади», – дедилар».
Explanation
Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан У кишига васила сўрашга буюрдилар. Васила - жаннатдаги энг олий мақомдир. Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат биттасига берилажак мақом.
«Ўша мақом эгаси мен бўлишимни умид қиламан», – дедилар. Бу гапни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавозеълик бобидан айтдилар. Чунки у улуғ мақом фақат бир кишига берилса, У зотдан бошқа ҳеч кимга бўлмайди. Чунки У зот махлуқотларнинг энг афзалидирлар.
Сўнгра ким ўша мақомни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлишини тилаб дуо қилган бўлса, қиёмат куни У зотнинг шафоатларига эришишини баёнладилар.
Benefits
Муаззинга жавоб бергандан сўнг, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтишнинг фазли.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтгач улар учун василани сўрашга ундаш.
Василанинг маъноси, олиймақомлиги ҳамда у фақат битта бандагагина берилишининг баёни.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай улуғ мақом берилиши У кишининг фазилатидандир.
Ким Аллоҳ таолодан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун василани сўраса, унга шафоат вожиб бўлади.
Ўша мақом аниқ Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга берилса ҳам умматларидан У зот учун дуо қилишларини сўрашликлари, У зотнинг камтарликларига далолат қилади.
Аллоҳ таолонинг фазли ва раҳматининг кенглиги. Шунинг учун ҳам битта яхшилик ўнта яхшиликка тенг қилинган.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

