HadeethEnc · 1.20.0
Агар бирингиз қорнида бир нарсани ҳис қилиб, ундан бирор нарса чиққан ёки чиқмаганига шубҳа қилса, бирор овозни эшитмагунча ва бирор ҳидни ҳис қилмагунча масжиддан чиқмасин», – дедилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бирингиз қорнида бир нарсани ҳис қилиб, ундан бирор нарса чиққан ёки чиқмаганига шубҳа қилса, бирор овозни эшитмагунча ва бирор ҳидни ҳис қилмагунча масжиддан чиқмасин», – дедилар».
02
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда намозхон қорнида бир нарса ҳис қилиб бирор нарса чиқдими йўқми ноаниқ бўлса, бирор овоз эшитиш ёки ҳидни сезиш каби таҳоратни бузувчи нарса аниқ чиққанини билмагунча, яна таҳорат олиш учун намозни бузмасликка буюрдилар. Чунки шак-шубҳа аниқ нарсани йўққа чиқара олмайди. Таҳоратли эканига аниқ ишонади, лекин таҳорати бузулганида шубҳаси бор.
03
Benefits
Бу ҳадис Ислом асосларидан бири ва фиқҳ қоидаларидан бир қоидадир. «Яқин шак-шубҳа билан йўқ қилинмайди». Аслида бир нарсани тескариси исботланмагунча қандай бўлса, ўшандай қолиши лозим.
Шубҳа таҳоратга таъсир ўтказмайди. Намозхон таҳорати бузулганига аниқ ишонмагунча таҳоратли ҳолида қолади.
Шубҳа таҳоратга таъсир ўтказмайди. Намозхон таҳорати бузулганига аниқ ишонмагунча таҳоратли ҳолида қолади.
Attribution
[Имом Муслим ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

