Ёзавер, нафсим қўлида бўлган Зот – Аллоҳга қасамки, бу оғиздан фақатгина ҳақиқат чиқади
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган ҳар бир нарсамни уни сақлаб қолиш мақсадида ёзиб олар эдим. Қурайшликлар эса мени бундай қилишимдан қайтаришди ва “Эшитган ҳар бир нарсангни ёзиб олаверасанми?! Ахир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсон бўлсалар ғазабланишлари, рози бўлишлари мумкин”, дедилар. Мен ёзишдан тўхтаб қолдим. Сўнг бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга сўзлаб бердим. У зот бармоқлари билан оғизларига ишора қилдилар ва: «Ёзавер, нафсим қўлида бўлган Зот – Аллоҳга қасамки, бу оғиздан фақатгина ҳақиқат чиқади», дедилар»
Explanation
ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қурайшликларнинг айтган сўзлари ҳақида хабар бердим. Шунда бармоқлари билан оғизларига ишора қилиб: «Ёзавер! Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, қандай ҳолат бўлмасин, ғазабламанами ёки рози бўламанми бундан фақатгина хақ сўз чиқади» дедилар .
Аллоҳ таоло пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида: {У ҳаводан нутқ қилмас.У ваҳийдан ўзга нарса эмас}, – деб айтган. [Нажм:3-4]
Benefits
Саҳоба разияллоҳу анҳумларнинг суннатни ёдлашга ва уни етказишга бўлган иштиёқлари.
Бир нарсани таъкидлаш ва шу каби ишларда, қасам ичиш талаб қилинмасада манфаат учун қасам ичиш жоиз.
Илмни ёзиш, уни ёдлаб қолишдаги энг муҳим ишлардан.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

