HadeethEnc · 1.20.0
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ояти нозил бўлмагунича, сураларни бўлиниш нуқтасини билмас эдилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ояти нозил бўлмагунича, сураларни бўлиниш нуқтасини билмас эдилар».
02
Explanation
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон оятлари нозил бўлар, бироқ, у зот сураларнинг боши ёки охирини билмас эдилар. "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ояти нозил бўлгач аввалги суранинг тугагани, кейинги янги суранинг эса бошланганини билар эдилар», - дея хабар бермоқдалар.
03
Benefits
Басмала (Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм) Анфол ва Тавба сураларидан бошқа барча суралар орасини ажратиб туради.
Attribution
[Абу Довуд ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

