Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир нарсани эслаб: «Бу, илм кўтарилган пайтда бўлади
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Зиёд ибн Лабид разияллоҳу анҳу айтди: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир нарсани эслаб: «Бу, илм кўтарилган пайтда бўлади», - дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, биз Қуръон ўқиб, Қуръонни ўғилларимизга ўқитсак, ўғилларимиз ўғилларига Қиёмат кунигача ўқитишса, илм қандай қилиб кўтарилади (олиб қўйилади)?», - деб савол бердим. Расуллуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва саллам: «Яшшамагур, Мен сени Мадинадаги аъламлардан бири деб биламан. Яҳудий ва насронийларнинг Таврот ва Инжилни ўқиб, улардаги нарсаларга риоя қилмаётганларини кўрмаяпсанми?!»,- дея жавоб бердилар.
Explanation
Benefits
Илм Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлими, уламоларнинг вафоти ва билимга амал қилмаслик туфайли кўтарилади.
Илмнинг йўқолиши ва унга амал қилмаслик – Қиёматнинг аломатларидандир.
Илмга амал қилишга рағбатлантириш. Чунки илм олишдан мақсад, унга амал қилишдир.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

