Бизга (ўзлари) ростгўй ва ростгўйлиги (Аллоҳдан келган ваҳий билан) тасдиқланган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис айтиб бердилар: «Албатта сизлардан ҳар бирингизнинг яратилиши онасининг қорнида (дастлабки) қирқ кун (давомида) «нутфа» (бир томчи сув) ҳолида амалга ошади
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бизга (ўзлари) ростгўй ва ростгўйлиги (Аллоҳдан келган ваҳий билан) тасдиқланган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис айтиб бердилар: «Албатта сизлардан ҳар бирингизнинг яратилиши онасининг қорнида (дастлабки) қирқ кун (давомида) «нутфа» (бир томчи сув) ҳолида амалга ошади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «алақа» (лахта қон) ҳолатида бўлади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «музға» (бир парча гўшт) ҳолатида бўлади. Сўнгра унга (ҳомилага) бир малак-фаришта юборилиб, тўртта сўзни (ишни) ёзиш буюрилади: ризқи, ажали (умри), амали (дунёда қиладиган ишлари), бахтли ёки бахтсиз бўлиши. Ундан ўзга ҳақ илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, сизлардан бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки, у билан жаннатнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдир) етиб келади ва дўзах аҳли амалини қилиб, дўзахга кириб кетади. Ва яна сизлардан бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки у билан дўзахнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдир) етиб келади ва жаннат аҳли амалини қилиб, у ерга кириб кетади».
Explanation
Benefits
Амалларнинг кўринишига алданиб қолишдан огоҳлантириш, чунки амаллар хотималарига қараб баҳоланади.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

