Раббингиз нима деганини биласизларми?!"- дея савол бердилар. Одамлар: "Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир"- дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло: "Бандаларимдан айримлари менга мўъмин ва айримлари эса кофир бўлиб тонг оттирди
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Зайд ибн Холид Жуҳаний разияллоҳу анҳунинг шундай дегани ривоят қилинган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда бизга бомдодда имом бўлиб намоз ўқидилар, шу туни ёмгир ёққан эди. Намоздан тургач, одамларга ўгирилиб: "Раббингиз нима деганини биласизларми?!"- дея савол бердилар. Одамлар: "Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир"- дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло: "Бандаларимдан айримлари менга мўъмин ва айримлари эса кофир бўлиб тонг оттирди. Аллоҳнинг лутфи ва меҳрибонлиги билан устимизга ёмғир ёғди, деганлари Менга мўъмин, юлдузларга эса, кофир бўлдилар. Аммо "фалон ва фалон юлдузлар сабабли устимизга ёмғир ёғди"- деганлар Менга кофир ва юлдузларга мўъмин бўлди", - деди".
Explanation
Бу куфр - (мусулмончиликдан чиқармайдиган) кичик куфрдир.
Ҳолбуки, Аллоҳ таоло юлдузларни ёмғир ёғишига на шаръий ва на қадарий сабаб қилмади. Кимда ким ёмғир ёғиши ёки ундан бошқа Ердаги ҳодисаларни юлдузларнинг чиқиши ёки ботишидаги ҳаракатларга боғлаб, уларни ҳақиқий омил дея эътиқод қилса, бундай одам катта куфрни қилган ҳақиқий кофирга айланади.
Benefits
Ёмғир ёғиши ёки бирор нарсанинг яратилиши каби ҳар хил ҳодисалар бўлишини юлдузларга нисбатлаган кимса ҳақиқий кофир бўлади. Уларни сабаб ўлароқ нисбатлаган кимса эса шаръий ва ҳиссий сабаб бўлмагани боис, кичик ширк амалини қилган бўлади.
Неъмат - нонкўрлик қилинса, куфрга, шукр қилинса, иймонга сабаб бўлади.
Гарчи вақт-пайт назарда тутилган бўлса-да, ширк омилларига йўл бермаслик учун: "Фалон юлдуз сабабли устимизга ёмғир ёғди", - дейишдан қайтаришлик.
Неъматларни чорлаш ва интиқомни даф қилиш учун қалбнинг Аллоҳ таолога боғланишининг фарзлиги.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

