Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмасликлари, бандаларининг Аллоҳ устидаги ҳақлари эса, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаган кимсани азобламаслигидир
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Уфайр номли эшак устида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мингашиб олган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳой Муоз, Аллоҳнинг бандалари устидаги, бандаларнинг эса Аллоҳ устидаги ҳаққи нима эканини биласанми?», – деб сўраб қолдилар. Мен: «Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир», – деб жавоб бердим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмасликлари, бандаларининг Аллоҳ устидаги ҳақлари эса, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаган кимсани азобламаслигидир», – дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, одамларга бу башоратнинг хабарини берайми?» –деб сўрасам: «Бу хабарни айтма! Агар айтсанг, улар шунгагина суяниб қоладилар!» – деб жавоб бердилар.
Explanation
Benefits
Аллоҳгагина ибодат қилиб Унга ҳеч нарсани шерик қилмаган бандалрининг Аллоҳ ҳузуридаги ҳаққи эса, уларни азобламасдан жаннатга киргизишидир. Бу нарсани Аллоҳ Ўз фазли ва марҳамати билан Ўзига вожиб қилди
Ушбу ҳадисда Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмаган муваҳҳидлар учун катта башорат бор: уларнинг борар жойи жаннат.
Бу ҳадисни Муоз разияллоҳу анҳу билимни яшириш гуноҳига тушиб қолмаслик учун ўлимларидан бир оз аввал ривоят қилганлар.
Амал қилишга тарғиб бўлмаган ва шариат ҳудудлари баён қилинмаган баъзи ҳадисларни маъносини тушунмайдиган баъзи инсонлар орасида тарқатишдан огоҳлантириш.
Осий муваҳҳидларнинг оқибати Аллоҳ таолога ҳаволадир: хоҳласа, уларни азоблайди, хоҳласа кечириб юборади. Гарчи муваҳҳидларни азобласа ҳам, охири жаннатга киритади.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

