Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» демоқ ва энг пасти эса йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» демоқ ва энг пасти эса йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё иймоннинг шуъбасидир», дедилар».
Explanation
Иймоннинг энг улуғ хислати ва афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» унинг маъносини тушуниб талаб қилган нарсасига амал қилишдир. «Аллоҳ ягона ёлғиз ибодатга лойиқ илоҳ ва ундан бошқаси лойиқ эмас», деб эътиқод қилишдир.
Иймоннинг энг пастки амалларидан, инсонларга йўлларида зарар берадиган нарсаларни олиб ташлашдир.
Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаё ҳам иймон хислатларидан эканини хабар бердилар. Ҳаё, чиройли ишларни қилиб қабиҳ ишларни ташлашга ундайдиган хулқдир.
Benefits
Иймон сўз, амал ва эътиқоддир.
Аллоҳдан ҳаё: Қайтарган жойида сизни кўрмаслик ва буюрган жойидан сизни йўқотмаслигини ўз ичига олади.
Саноқнинг айтилиши унинг шунгагина чекланганини англатмайди, балки, бу иймон амалларининг кўплигига далолат қилади. Чунки араблар бирор нарсанинг саноғини ундан бошқасини рад қилиш учун айтмайдилар.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

