HadeethEnc · 1.20.0
Кимки мусулмонлар билан тинчлик келишувидаги кофирни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради». –дедилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки мусулмонлар билан тинчлик келишувидаги кофирни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради». –дедилар».
02
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муъаҳадни, яъни ислом диёрига омонлик ва аҳд билан кирган кофирни ким ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди ва унинг (жаннат) ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туришини хабар бердилар.
03
Benefits
Зиммий, мусулмонлар билан тинчлик келишувидаги ва омонлик олган кофирни ўлдириш ҳаром ва катта гуноҳлардан.
Муъаҳад — Ўз ватанида яшайдиган, мусулмонларга қарши урушмасликка ва мусулмонлар ҳам унга қарши урушмасликларига аҳди олинган кофир кимса. Зиммий — Мусулмонлар диёрида яшаб жизя тўловчи кофир. Мустаъман — Маълум бир муддатга мусулмонлар диёрига омонлик билан кирган одам.
Мусулмон бўлмаган кишиларга берилган аҳдга хиёнат қилишдан огоҳлантириш.

Attribution
[Имом Бухорий ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares