HadeethEnc · 1.20.0
Ким аррофга бориб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кеча қабул бўлмайди», дедилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи аёлларидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким аррофга бориб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кеча қабул бўлмайди», дедилар».
02
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аррофга боришдан қайтардилар. Арроф – Ҳар хил ишларни қилиб ғайб илмини даъво қиладиган коҳин, мунажжим, фолбин ва шу кабиларнинг номи. Ғайб ишларидан сўраши билан Аллоҳ уни қирқ кун намозининг савобидан маҳрум қилади. Шу, катта гуноҳга қўл урганининг жазосидир.
03
Benefits
Коҳинлик, уларга бориш ва ғайб ишлари хақида сўраш ҳаромлиги.
Гоҳида инсон қилган гуноҳининг жазосига, тоат-ибодатининг савобидан маҳрум бўлиб қолади.
Бу ҳадис, юлдузларга қараш, каф ва пиёла ўқишларни ҳам ўз ичига олади. Бир мартага шундай қараб қўйиш ҳам шулар жумласидандир. Чунки бу коҳинликдан ва ғайб илмини даъво қилишдандир.
Бу аррофга борганнинг жазоси бўлса, аррофнинг жазоси қандай экана?!
Ҳадисда зикр қилинган қирқ кунлик намоз (агар ўқилса) қазосини ўқимаслик жиҳатидан тўғри бўлади, аммо унга савоб берилмайди.

Attribution
[Имом Муслим ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares